Департаментнинг таркиби 3 та бўлим ва 1 та шуъбадан иборат бўлиб, улар Олимпиадаларни ташкил этиш бўлими, Иқтидорли ёшларни халқаро олимпиадаларга тайёрлаш ва терма жамоа иштирокини таъминлаш, Назорат материалларини тайёрлаш бўлими ва Ихтисослаштирилган мактаблар истиқболини белгилаш шуъбаси.
Олимпиадаларни ташкил этиш бўлимининг асосий вазифалари ва функциялари қуйидагилар ҳисобланади:
умумий ўрта таълим мактаблари, академик лицей ва касб-ҳунар коллежлари ўқувчилари ўртасида асосий фан олимпиадаларини ташкил этиш;
Ўзбекистон Республикаси Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги томонидан Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари билан биргаликда ўтказиладиган қўшимча республика олимпиадаларини ташкил этиш;
умумий ўрта таълим мактаблари, академик лицей ва касб-ҳунар коллежлари ўқувчилари ўртасида маҳаллий ва халқаро, шу жумладан нодавлат фан олимпиадаларини ташкил этиш, уларнинг халқаро олимпиадалардаги иштирокини таъминлайди.
Иқтидорли ёшларни халқаро олимпиадаларга тайёрлаш ва терма жамоа иштирокини таъминлаш бўлимининг асосий вазифалари ва функциялари қуйидагилар ҳисобланади:
иқтидорли ўқувчи ёшларни аниқлаш, улар фаолиятини илмий ва услубий жиҳатдан таъминлаб бориш, соҳада илғор тажрибаларни оммалаштириш ва улар асосида таълим муассасалари учун тавсия ва қўлланмалар ишлаб чиқиш;
халқаро олимпиадаларда иқтидорли ўқувчилар иштирокини таъминлашни ташкил этиш билан боғлиқ барча ишларни амалга ошириш;
халқаро олимпиадалар иштирокчиларини юқори малакали мутахассислар, шу жумладан олимлар, профессор-ўқитувчилар, хорижлик мутахассисларни жалб қилган ҳолда тайёрлаш, инглиз тили ва рус тили фанларидан мулоқот қилиш кўникмаларини шакллантириш мақсадида махсус курслар ташкил этиш.
Назорат материалларини тайёрлаш бўлимининг асосий вазифалари ва функциялари қуйидагилар ҳисобланади:
юқори малакали мутахассисларни жалб қилган ҳолда олимпиадалар учун доимий янги назорат материалларини ишлаб чиқиш;
республика бўйича ўтказиладиган олимпиадалар учун тузиладиган назорат материалларини босқичма-босқич халқаро олимпиадаларнинг назорат материаллари даражасига етказиш;
халқаро олимпиадаларда иштирок этувчи миллий терма жамоани шакллантириш бўйича саралаш босқичларида халқаро олимпиадалар даражасидаги назорат материалларини тайёрлаш;
ҳар чоракда ўтказиладиган онлайн олимпиадалар учун назорат материалларини ишлаб чиқиш;
иқтидорли ўқувчилар захирасига киритилган ўқувчилар учун тизимли равишда назорат материаллари билан таъминлаб бориш.
Ихтисослаштирилган мактаблар истиқболини белгилаш шуъбасининг асосий вазифалари ва функциялари қуйидагилар ҳисобланади:
Республикамиздаги мавжуд фанларни чуқурлаштириб ўқитишга ихтисослаштирилган мактаб ва мактаб-интернатларда олиб борилаётган ўқув жараёнини амалдаги қонун ҳужжатлари асосида ташкил этилишини назорат қилиш;
Таълим бошқарув органлари томонидан умумий ўрта таълимнинг чуқурлаштирилган фанлари бўйича ўқувчиларнинг Давлат таълим стандартлари талабларидан ошадиган чуқур таълим тайёргарлигини таъминлаш ишлари назоратини олиб бориш;.
Хорижий тажрибани ўрганиш асосида республикамизда ташкил этилаётган айрим фанлар чуқур ўрганиладиган ихтисослаштирилган мактаб ва мактаб-интернатларда ўқитиш жараёнини такомиллаштириш мақсадида таклифлар тайёрлаш, унинг амалга ошиши устидан назорат ўрнатиш ва мониторингини олиб бориш;
Фанларни чуқурлаштириб ўқитишга ихтисослаштирилган мактаб ва мактаб-интернатларида ўқувчиларнинг ижодий салоҳиятини намоён қилиш ва фаоллаштиришни амалга ошириб бориш;
Ихтисослаштирилган мактаб ва мактаб-интернатларнинг сўровномасига асосан, ихтисослаштирилган синфларга қабул квотасини департамент директори билан келишган ҳолда ҳар йили белгилаб бериш;
Ихтисослаштирилган мактабларда ўқувчилар томонидан фанларни ўзлаштириш натижаларини доимий мониторингини олиб бориш ишларига раҳбарлик қилиш;
Олиб борилган таҳлиллар асосида ҳар йили департамент директори билан ихтисослаштирилган мактаб ва мактаб- интернатларининг кейинги фаолиятини белгилаш бўйича раҳбариятга таклиф киритиш;
Ихтисослаштирилган мактаб ва мактаб-интернатларга оид ҳуқуқий меъёрий ҳужжатларни такомиллаштиришга қаратилган таклифлар киритиш;
Ҳар бир ўқувчининг индувидиал хусусиятларини инобатга олган ҳолда мустақил тадқиқотчилик фаолияти кўникмаларини шакллантириш ва ривожлантиришларини тизимли ташкил этиш.