FAQ

.

Ўзбекистонда мажбурий ўн бир йиллик таълим жорий этилганлиги ва 9-синф ўқувчиларининг кўпчилиги 10-синфда ўқишни давом эттириши сабабли 9-синф битирувчиларининг сертификатлари мактабда сақланади. Агар талаба 9-синфни тамомлагандан сўнг академик лицейга, касб-ҳунар мактабига ўқишга кирса ёки янги ўқув юртидан маълумотнома ёки Купон асосида бошқа умумтаълим мактабига ўтказилса. Бу масала бўйича ота-оналар мактаб директорига мурожаат қилишлари мумкин.

Мажбурий ўн бир йиллик таълим тугагандан сўнг, 11 синф битирувчиларига сертификат тантанали равишда топширилади.

Мактабгача ва мактаб таълими тизимидаги муассаса ва ташкилотларнинг бюджетдан ташқари маблағларни жалб этишни янада қўллаб-қувватлаш, яширин пул айланмаларни олдини олиш, уларга солиқ юкини камайтириш орқали имтиёзларни тақдим этиш мақсадида Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022 йил 11 майдаги ПҚ-241-сон қарорига асосан 2030 йил 1 январга қадар мактабгача ва мактаб таълими тизимидаги муассаса ва ташкилотларнинг (вазирлик марказий аппарати ва унинг ҳудудий бўлинмаларидан ташқари) бюджетдан ташқари маблағлари ҳисобидан амалга ошириладиган иш ҳақи ва унга тенглаштирилган тўловларга ижтимоий солиқ ставкасини 1 фоиз миқдорида тўлаш амалиётга тадбиқ этилди.
Мазкур имтиёз жорий этилгунга қадар мактабгача ва мактаб таълими тизимидаги муассаса ва ташкилотларнинг бюджетдан ташқари маблағлари ҳисобидан амалга ошириладиган иш ҳақи ва унга тенглаштирилган тўловларга ижтимоий солиқ ставкаси барча бюджет ташкилотлари сингари 25 фоиз миқдорида амалга ошириб келинган.
Бугунга кунда эса, берилган солиқ имтиёзи орқали мактабгача ва мактаб таълими тизимидаги муассаса ва ташкилотларнинг ўзида 24 фоиз қўшимча даромад қолишига эришилмоқда.
Ушбу имтиёз тизимдаги таълим муассасаларида фаолият юритаётган педагогларни қўшимча рағбатлантириш ҳамда имкониятлари янада оширишга хизмат қилиш учун қаратилган. 
Шу ўринда, Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги тегишли қарор асосида берилган имтиёзни тўғри талқин қилиниши ва оммага етказилишини сўрайди.

Жавоб: Мактабгача ва мактаб таълими тизимидаги муассаса ва ташкилотларнинг бюджетдан ташқари маблағларни жалб этишни янада қўллаб-қувватлаш, яширин пул айланмаларни олдини олиш, уларга солиқ юкини камайтириш орқали имтиёзларни тақдим этиш мақсадида Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022 йил 11 майдаги ПҚ-241-сон қарорига асосан 2030 йил 1 январга қадар мактабгача ва мактаб таълими тизимидаги муассаса ва ташкилотларнинг (вазирлик марказий аппарати ва унинг ҳудудий бўлинмаларидан ташқари) бюджетдан ташқари маблағлари ҳисобидан амалга ошириладиган иш ҳақи ва унга тенглаштирилган тўловларга ижтимоий солиқ ставкасини 1 фоиз миқдорида тўлаш амалиётга тадбиқ этилди.
Мазкур имтиёз жорий этилгунга қадар мактабгача ва мактаб таълими тизимидаги муассаса ва ташкилотларнинг бюджетдан ташқари маблағлари ҳисобидан амалга ошириладиган иш ҳақи ва унга тенглаштирилган тўловларга ижтимоий солиқ ставкаси барча бюджет ташкилотлари сингари 25 фоиз миқдорида амалга ошириб келинган.
Бугунга кунда эса, берилган солиқ имтиёзи орқали мактабгача ва мактаб таълими тизимидаги муассаса ва ташкилотларнинг ўзида 24 фоиз қўшимча даромад қолишига эришилмоқда.
Ушбу имтиёз тизимдаги таълим муассасаларида фаолият юритаётган педагогларни қўшимча рағбатлантириш ҳамда имкониятлари янада оширишга хизмат қилиш учун қаратилган. 
Шу ўринда, Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги тегишли қарор асосида берилган имтиёзни тўғри талқин қилиниши ва оммага етказилишини сўрайди.

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 15 мартдаги 140-сон қарори билан тасдиқланган “Умумий ўрта таълим тўғрисида”ги низомнинг 29-бандига асосан малакали ўқитувчилар етарли бўлган қуйидаги ҳолларда, яъни синфдаги ўқувчилар сони 25 нафар ва ундан зиёд бўлганда Чет тили, ихтисослашган фанлар, Технология, Информатика ва ахборот технологиялари, Ўзбек тили, Рус тили, Жисмоний тарбия фанлари икки гуруҳга бўлиб ўқитишга рухсат этилган.

Шунингдек, Вазирлар Маҳкамасининг 2005 йил 21 декабрдаги 275-сон қарори билан тасдиқланган “Халқ таълими ходимлари меҳнатига ҳақ тўлаш тўғрисида низом”нинг 22-бандига кўра, бўлиб ўқитиладиган фанлар бўйича гуруҳлардан бирининг ўқитувчиси турли сабабларга кўра дарсда бўлмаган ҳолатларда гуруҳлар қўшиб ўқитилади ҳамда қўшиб ўқитганлиги учун қўшимча ҳақ тўловларини амалга ошириш назарда тутилмаган.

Шунга кўра, синфдаги ўқувчиларни икки гуруҳга бўлиб ўқитиш учун ўқитувчилар сони етарли бўлмаса, бошқа ўқитувчи ишга қабул қилингунга қадар ушбу фанлар мактабдаги мавжуд ўқитувчи томонидан синфларни бирлаштирган ҳолда ўқитилади ҳамда икки гуруҳга бўлмасдан ўқитаётган ўқитувчи учун қўшимча ҳақ тўлашга рухсат этилмайди.

Умумтаълим муассасасида бўлиб ўқитиладиган фанлар бўйича гуруҳлардан бирининг ўқитувчиси турли сабабларга кўра дарсда бўлмаган ҳолатларда мактабда бошқа малакали ўқитувчи мавжуд бўлса, икки гуруҳга бўлиб ўқитишга рухсат этилади ва тегишли тўловлар амалга оширилади.

Айрим фанлар чуқур ўрганиладиган давлат умумтаълим муассасаларининг ихтисослаштирилган синфларига, давлат ихтисослаштирилган умумтаълим муассасаларига ўқувчилар қабул қилиш тартиби тўғрисидаги низомга асосан ўқувчиларни 5 ва 7-синфга қабул қилиш учун Давлат тест маркази томонидан қуйидаги фанларнинг тегишлилиги бўйича биттасидан тест синовлари ўтказилади:

✅ филология — муассасада таълим олиб бориладиган тил ва адабиётдан 20 та, математикадан 10 та, жами 30 та тест саволи;

✅ ижтимоий фанлар — муассасада таълим олиб бориладиган тил ва адабиётдан 20 та, математикадан 10 та, жами 30 та тест саволи;

✅ аниқ фанлар — математикадан 20 та, муассасада таълим олиб бориладиган тил ва адабиётдан 10 та, жами 30 та тест саволи;

✅ табиий фанлар — математикадан 20 та, муассасада таълим олиб бориладиган тил ва адабиётдан 10 та, жами 30 та тест саволи;

✅ хорижий тиллар — муассасада таълим олиб бориладиган хорижий тил (инглиз, немис, франсуз)дан 20 та, она тили ва адабиётдан 10 та, жами 30 та тест саволи;

✅ технология — математикадан 20 та, муассасада таълим олиб бориладиган тил ва адабиётдан 10 та, жами 30 та тест саволи.

Ихтисослаштирилган давлат умумтаълим муассасаларини ташкил этиш тўғрисидаги Ҳукумат қарорида алоҳида фан йўналишлари кўрсатилган ҳолатлар бундан мустасно.17:09

Ўзбекистонда 11 йиллик мажбурий таълим жорий этилгани сабабли, аксарият 9-синф ўқувчлари таълимни ўз мактабида давом эттиради, уларнинг шаҳодатномаларининг асли ҳам мактабда сақланади. Агар 9-синфдан кейин ўқувчи бошқа мактабга ёки академик лицейга ўқишга қабул қилинса, ушбу ўқишга кирган таълим муассасаси томонидан берилган маълумотнома (талон) асосида шаҳодатноманинг асл нусхаси бериб юборилади. Бу масалада ота-оналар мактаб директорига мурожаат этишлари мумкин.

11 йиллик мажбурий таълимни тамомлаганидан сўнг эса уларга шаҳодатномалари тантанали равишда топширилади.

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2019-йил 22-апрелдаги 154-сонли қарори билан умумий ўрта таълим муассасаларининг иқтидорли битирувчиларини олтин ва кумуш медаллар билан тақдирлаш тартиби таcдиқланган.

✅ Унга кўра, олтин медал умумий ўрта таълим муассасаларининг 9-синфини битирганлик тўғрисидаги аъло даражали шаҳодатномаси мавжуд бўлган, умумий ўрта таълим муассасаларининг 10- ва 11-синфларида барча фанлар бўйича якуний назоратлар, чораклик ва йиллик баҳолари аъло бўлган, намунали хулқ-атворли ва жамоат ишларида фаоллик кўрсатган битирувчиларга берилади.

✅ Кумуш медал умумий ўрта таълим муассасаларининг 9-синфини битирганлик тўғрисидаги аъло даражали шаҳодатномаси мавжуд бўлган, умумий ўрта таълим муассасаларининг 10- ва 11-синфларида барча фанлар бўйича йиллик баҳолари аъло бўлган, намунали хулқ-атворли ва жамоат ишларида фаоллик кўрсатган битирувчиларга берилади.

Умумтаълим муассасалари раҳбар ходимларига дарс соатларини ажратиш меъёрлари Вазирлар Маҳкамасининг 2005-йил 21-декабрдаги 275-сонли қарори билан тасдиқланган "Халқ таълими ходимлари меҳнатига ҳақ тўлаш тўғрисида низом" асосида тартибга солинган.

Ушбу Низомнинг 14-бандига кўра халқ таълими муассасасининг раҳбар ходими томонидан асосий лавозимнинг бир ҳафтада 10 соатгача ҳажмда ўқитувчи лавозими билан қўшиб олиб борилишига (ўқув юкламаси юритилишига) йўл қўйилади ҳамда улар меҳнатига соатбай ҳақ тўланади.

Меҳнатига соатбай ҳақ тўлаш миқдорлари Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигида 2019-йил 22-апрелда 3157-сон билан рўйхатга олинган Қарор билан тасдиқланган "Ўқув машғулотларини ўтказганлик учун меҳнатга соатбай ҳақ тўлаш миқдорлари"га кўра белгиланиб, умумтаълим мактаблари педагог ходимларига ўтган дарси учун соатбай ҳақ тўлаш миқдорлари тегишли базавий лавозим маошларига нисбатан 1,2 фоизда ҳисоблаб чиқарилади ҳамда унинг таркибига меҳнат таътили ҳақи киритилган.

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2005-йил 21-декабрдаги “Халқ таълими ходимлари меҳнатига ҳақ тўлашнинг такомиллаштирилган тизимини тасдиқлаш тўғрисида”ги 275-сонли қарори билан тасдиқланган “Халқ таълими ходимлари меҳнатига ҳақ тўлашнинг такомиллаштирилган тизимини тасдиқлаш тўғрисидаги Низом”нинг 8-бандига кўра педагоглик ишини амалга ошириш учун олий таълим муассасасининг 4-босқичида ўқиётган шахслар қўйилиши мумкин.

Сиз 3-босқичида таҳсил олаётганлигингиз учун умумтаълим муассасаларида ўқитувчи сифатида ишлашингиз мумкин эмас.17:27

Йўқ, нотўғри. Мактабгача, умумий ўрта, ўрта махсус, касб-ҳунар ва мактабдан ташқари таълим муассасаларининг пенсия ёшида бўлган педагог кадрлари аттестацияга ўз хоҳишига кўра жалб этилади. Мазкур тартиб Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2019-йил 13-майдаги 392-сонли “Мактабгача, умумий ўрта, ўрта махсус, касб-ҳунар ва мактабдан ташқари давлат таълим муассасалари педагог кадрларини аттестациядан ўтказиш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида” ги Қарорига илова билан тасдиқланган Низомнинг 7-бандида белгилаб қўйилган.

Аттестацияга жалб этилмаган педагог кадрларнинг мавжуд малака тоифалари ва лавозимлари таълим муассасаларида ишлаган даврида сақланиб қолинади.17:33

Ўзбекистон Республикаси “Таълим тўғрисида”ги янги таҳрирдаги Қонуннинг (https://lex.uz/docs/5013007) (2020-йил 23-сентябр) 9-моддасида: “Умумий ўрта таълим ташкилотларининг биринчи синфига болалар улар етти ёшга тўладиган йилда қабул қилинади” деб белгилаб қўйилган.

Масалан, келгуси 2021/2022 ўқув йилида 1-синфга чиқадиган болалар 2021-йилнинг 31-декабрига қадар етти ёшга тўладиган бўлиши, яъни 2014-йилнинг 31-декабр кунига қадар туғилган бўлишлари лозим.

Шу ўринда, ота-оналарга фарзандларини мактабга сифатли тайёрлаш мақсадида мактабгача таълим ва тарбия тизимида 6 ёшдан 7 ёшгача бўлган болаларни бошланғич таълимга бир йиллик мажбурий тайёрлаш тизими жорий этилишини эслатиб ўтамиз.

Ўқитувчиларга онлайн видео олиш бўйича Халқ таълими вазирлиги томонидан ҳеч қандай талаб қўйилмаган. Онлайн мактаб лойиҳаси телеканаллар орқали мактаб дастури бўйича ҳар кун эфирга бериб бориляпти. Мазкур жараёнга 117 нафар педагог жалб қилинган.

Юборишингиз мумкин. Фақат Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг тегишли қарорига мувофиқ таълим муассасасига кириб келишда ҳар бир ўқувчи ўз телефони чақирув овозини тўлиқ ўчириб қўйиши шарт.

Бунда ўқувчиларга мактабда телефонини бўйнига осиб олиш, кўкрак чўнтакларида, шим, юбкалари чўнтакларида сақлаш, телефон ёрдамида атрофдагиларга зўравонлик, шафқацизлик, порнографияни тарғиб қилувчи видео ва суратларни намойиш қилиш, таълим муассасасида сурат ва видеолар олиб, кейинчалик тарқатиш тақиқланади.

Шунингдек дарс вақтида:

телефон орқали сўзлашиш ҳамда СМС ва бошқа турдаги хабарларни жўнатиш;

телефонни стол устига қўйиш;

мусиқа тинглаш;

сурат ва видео тасвирларни кўрсатишда телефондан фойдаланиш, тасвирлар кўриш, диктофон, калкулятор, календар, блокнот, ён дафтарча ва бошқа хизматларидан фойдаланиш мумкин эмас.

Ўқувчиларга танаффусларда фақат асосли ва кечиктириб бўлмайдиган зарур ҳолатларда ота-онаси (уларнинг ўрнини босувчилар), яқин қариндошлари, таълим муассасаларининг раҳбарлари ёки ходимлари билан зудлик билан боғланиш мақсадида телефонлардан фойдаланишга рухсат этилади.

Меҳнат кодексига мувофиқ иш берувчи меҳнат шартномаси тузиш чоғида дастлабки тарзда ва кейинчалик вақти-вақти билан умумтаълим мактаблари, мактабгача тарбия ва бошқа муассасаларнинг бевосита болаларга таълим ёки тарбия бериш билан машғул бўлган педагог ва бошқа ходимларини тиббий кўрикдан ўтказишни ташкил қилиши шарт.

Ходимлар тиббий кўриклардан ўтишдан бўйин товлашга ҳақли эмас.

Тиббий кўрикдан ўтиш муносабати билан ходимдан пул ундирилмайди, шунингдек тиббий кўрикларни ўтказиш вақтида ходимнинг иш жойи (лавозими) ва ўртача ойлик иш ҳақи сақланади.

Умумий ўрта таълим муассасаларининг бошланғич синф ўқитувчиси дипломида “Бошланғич синф ўқитувчиси”, “Бошланғич таълим ва тарбиявий ишлар методикаси”, “Бошланғич таълим ва тарбиявий иш”, “Педагогика ва бошланғич синфлар ўқитувчиси” каби ихтисосликлардан бири берилган бўлса, улар умумий ўрта таълим муассасаларининг бошланғич синфларида “она тили”, “ўқиш”, “тарбия”, “математика”, “атрофимиздаги олам”, “табиатшунослик”, “тасвирий санъат”, “технология” фанларидан дарс бериши мумкин.

Шунингдек, бошланғич синф ўқитувчисининг дипломида “Бошланғич таълим ва спорт-тарбиявий иш” ихтисослиги берилган бўлса, улар умумий ўрта таълим муассасаларининг бошланғич синфларида “она тили”, “ўқиш”, “тарбия”, “математика”, “атрофимиздаги олам”, “табиатшунослик”, “тасвирий санъат”, “технология”, “жисмоний тарбия” фанларидан дарс бериши мумкин. Шу сабабли, бошланғич синф ўқитувчисининг тариф ставкаси ушбу фанлар ҳисобидан тўлдирилиши мумкин.

Вазирлар Маҳкамасининг 2019-йил 13-майдаги 392-сон қарори билан тасдиқланган Мактабгача, умумий ўрта, ўрта махсус, касб-ҳунар ва мактабдан ташқари давлат таълим муассасалари педагог кадрларини аттестациядан ўтказиш тартиби тўғрисидаги низомга мувофиқ магистр даражасига эга мутахассисларга, шунингдек олий маълумот даражаси бўйича академик даражалар жорий этилгунга қадар олинган олий маълумотли педагог кадрларга — иккинчи малака тоифаси ёки катта ўқитувчи лавозими берилади.

Вазирлар Маҳкамаси томонидан 2012-йил 21-майда “Ўзбекистон Республикаси таълим муассасаларида мобил телефонлардан фойдаланиш тартиби тўғрисида”ги қарори қабул қилинган. Мазкур қарор асосида Халқ таълими вазирлигининг тегишли буйруғи ишлаб чиқилган. мазкур ҳужжатлар таълим муассасаларида мобил телефонлардан фойдаланиш тартибини белгилайди ҳамда ўқувчиларнинг сифатли таълим олиш, давлат ва жамият манфаатлари йўлида ўқувчи ёшларнинг соғлиғини сақлашда хавф-хатарларни камайтириш, таълим олишга бўлган конституциявий ҳуқуқларини таъминлашга йўналтирилган.

Унга кўра, Таълим муассасасига кириб келишда ҳар бир ўқувчи, ўқитувчилар ва бошқа шахслар уяли алоқа воситасини тўлиқ ўчириб қўйиши шарт. Телефон фақат махсус ғилофларда, сумка ва портфелларда олиб юрилиши керак. Таълим олувчиларга телефон воситаларни бўйинга осиб юриш, шим ва юбка чўнтакларида олиб юриш, дарс вақтида эса улардан фойдаланиши қатъиян тақиқланади.

info@uzedu.uz
@uzedu
/uzedu.uz
@uzedu
/uzedu