Имконияти чекланганларга

.

Ўзбек имо-ишора тили фани бўйича ЎҚУВ-УСЛУБИЙ МАЖМУА



Имо-ишора нутқи сегментацияси (ДАРСЛИК)


 

Дактиль ва имо-ишора нутқига ўргатиш (сурдопедагогика таълим йўналиши) ЎҚУВ ҚЎЛЛАНМАСИ

 


Алоҳида таълим эҳтиёжлари бўлган болалар билан ишлаш юзасидан ўқитувчилар ва ота-оналар учун методик қўлланмалар

Юклаб олиш

 

 

 

 


 

Таълим муассасаларида имконияти чекланган болалар (шахслар) учун яратилаётган шароитлар

 I. Имконияти чекланган барча болалар асосий мактабларда инклюзив таълим олиш имкониятига эга бўлишларини, мактабларни малакали ўқитувчилар билан таъминланганлигини, ногиронлиги бўлган болалар эҳтиёжларига мослаштирилган қулай инфратузилма ва ўқув материаллари бўлишини таъминлаш.

Алоҳида таълим эҳтиёжлари бўлган болалар учун ихтисослаштирилган мактаб ва мактаб-интернатлар 90 та бўлиб, булардан:

50 таси ақли заиф болалар учун, 19 таси кар ва заиф эшитувчи болалар учун, 17 таси кўзи ожиз ва заиф кўрувчи болалар учун, 3 таси таянч аъзоларида нуқсони бўлган болалар учун, 1 таси нутқида нуқсони бўлган болалар учун ихтисослаштирилган мактаб-интернатлар.

Бу мактаб-интернатларда ногиронлиги бўлган 21 231 нафар болалар таълим олишади.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Кўзи ожиз ва заиф кўрувчи болалар учун ихтисослаштирилган мактаб-интернатларда таълим бериш сифатини ошириш ҳамда улар фаолиятини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида” 2022 йил 18 апрелдаги ПҚ-209-сон қарори билан республикадаги кўришда нуқсони бўлган болалар учун ихтисослаштирилган “Нурли маскан” мактаб интернатларига Ички ишлар вазирлиги масъул этиб бириктирилди. Натижада, Ички ишлар вазирлиги ҳамда маҳаллий ҳокимликлар томонидан барча муассасалар замонавий кузатув камералари билан жиҳозланди ҳамда уланинг барчасига Брайл ёзувида чоп этадиган махсус принтерлар ҳадя қилинди. Барча муассасаларнинг компьютерларига кўзи ожизлар фойдаланишлари учун ўзбек тилидаги нутқ синтезаторлари дастури ўрнатилди.

2022/2023 ўқув йилидан бошлаб “Нурли маскан” муассасаларининг биринчи синфига чиқадиган ўқувчилари учун “Президент совғаси” таркибида Брайл прибор ва грифеллари киритилиб, ўқувчиларга тарқатилди.

Сирдарё вилоятида ҳамда Сурхондарё вилоятининг Ангор туманида янги “Нурли маскан” мактаб-интернатлари ташкил этилди.

Кўзи ожиз болалар ўртасида “Матонат” спорт ва санъат йўналишидаги мусобақалар ташкил қилинди.

Шунингдек, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022 йил 20 октябрдаги “Ўзбек  имо-ишора тили ва Брайл алифбосини ривожлантириш бўйича қўшимча чора-тадбирлари тўғрисида”
ПҚ-407-сон қарори билан 2023 йил 1 январга қадар барча даражадаги давлат органларига  аҳолига хизмат кўрсатиш йўлга қўйилган бино
ва иншоотларда ногиронлиги бўлган шахслар мустақил ҳаракатланиши учун қулай шароитларни яратиш вазифаси қўйилди.

2021-22 йиллар давомида бу турдаги муассасаларни таъмирлаш ва жиҳозлаш учун 110 миллиард сўмдан ортиқ маблағ йўналтирилди.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 1 декабрдаги ПФ-5270-сон Фармони ҳамда Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил
2 июндаги 417-сон қарори билан ногиронлиги бўлган шахслар учун олий таълим муассасаларига
2 фоизли қўшимча давлат гранти ажратилган бўлиб, сўнги 3 йилда 500 нафардан ортиқ битирувчилар ушбу имтиёздан фойдаланишди.

«Zamin» халқаро жамоат фонди ва Тиббий-ижтимоий хизматларни ривожлантириш агентлиги томонидан 2021-2022 йиллар давомида эшитишида нуқсони бўлган болалар учун ихтисослаштирилган барча мактаб-интернатларнинг 4000 нафардан ортиқ ўқувчиларига бепул замонавий эшитиш аппаратлари тарқатилди.

Кейинги йилдан бошлаб эса ҳар йили 1-синфга чиқадиган
500 нафар болага бепул эшитиш аппаратлари тақилиши амалга оширилади.

Ўқувчиларнинг хавфсизлигини таъминлаш мақсадида барча мактаб-интернатларига кузатув камералари ўрнатилган.

Ногиронлиги бўлган болаларни қўллаб-қувватлаш ва уларга қулай шароитлар яратиш мақсадида халқаро ташкилотлар билан доимий ҳамкорлик йўлга қўйилган.

Жумладан, бу тоифадаги ўқувчиларни ўқув қуроллари билан таъминлаш, айниқса Брайл ёзувидаги дарслик ва адабиётлар билан таъминлаш мақсадида ҳар йили эҳтиёж ўрганиб чиқилиб, шунга мос равишда етказиб бериш режалаштирилган. Айниқса, жисмоний ёки психик ривожланишида нуқсони бўлган болалар учун ихтисослаштирилган мактаб ва мактаб-интернатларни Республика мақсадли китоб жамғармаси орқали бадиий адабиётлар билан мунтазам таъминлаш учун ҳар йили 5 миллиард сўм йўналтириш белгиланган.

II. Инклюзив таълимни ривожлантириш концепцияси бажарилишини таъминлаш (2021-2025).

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 13 октябрдаги “Алоҳида таълим эҳтиёжлари бўлган болаларга таълим-тарбия бериш тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги
ПҚ-4860-сон қарорига мувофиқ Ўзбекистонда инклюзив таълимни ривожлантириш концепцияси қабул қилинди.

Маълумот учун: БРМнинг 4.5 вазифаси – Таълим муассасалари шароитларини имконияти чекланган болаларнинг манфаатларини ҳисобга оладиган даражада яхшилаш билан ногиронлар учун барча даражадаги таълим ва касбий-техник тайёргарликдан тенг фойдаланиш имкониятини, барча учун хавфсиз ва самарали ўқитиш муҳитини таъминлаш.

Ушбу мақсадда 2021/2022-ўқув йилида республикада илк маротаба тажриба сифатида ҳудудларнинг марказидаги шаҳарларда ва Тошкент шаҳрининг туманларида биттадан умумтаълим мактабларида (жами 31 та) инклюзив таълим тизими жорий этилди ва унда 82 нафар болалар таълим олиши таъминланди.

2022/2023 ўқув йилида қўшимча талаб ва эҳтиёжлардан келиб чиқиб 146 та умумий ўрта таълим мактабларида янги инклюзив синфлар  ташкил этилиб унда 395 нафар ногиронлиги бўлган болалар таълим олишмоқда.

Барқарор ривожланиш мақсадларининг 4.5-вазифасига биноан,
2025 йилга бориб Ўзбекистонда инклюзив таълим тизими жорий қилинган умумий ўрта таълим муассасалари улуши жами мактабларнинг 51 фоизга, инклюзив таълим шартларида таълим олаётган алоҳида таълим эҳтиёжлари бўлган болалар улуши эса 40 фоизга етказилиши режалаштирилган.

Вазирлик тасарруфидаги таълим муассасаларида имконияти чекланган шахслар учун босқичма-босқич қулай шароитлар яратилиши режалаштирилган. Жумладан,

мавжуд мактабларнинг кириш қисмига (остонаси) пандус (ногиронлик аравачасида кириш учун), ҳожатхонада икки ёқлама очиладиган эшик, аравача баландлигида қўл ювиш рокавина, бино йўлакларида тактил (сезгир кўрсатгичли) плиткалар ўрнатилиши инобатга олинади.

Бундан ташқари, Ўзбекистон Республикаси Қурилиш вазирлигининг 2022 йил 15 августдаги ШНҚ 2.08.07-22 “Ногиронлиги бўлган болалар учун ихтисослаштирилган таълим муассасалари биноларини лойиҳалаш” шаҳарсозлик нормалари ва қоидаларини тасдиқлаш тўғрисида”ги буйруғи билан тасдиқланган шаҳарсозлик нормалари ва қоидаларида янгидан қуриладиган таълим муассасаларида юқори қаватларга кўтарилиш учун лифт ва кўтаргичлар, зинадан кўтарилиш тутқичлар, лифт, зинадан кўтарилиш тутқичлари, Брайл шрифтдаги йўналтиргич, нутқида ва эшитишида нуқсони бўлган болаларга ҳар бир ўқувчи учун алоҳида стол устида жойлашган замонавий овоз кучайтирувчи эшитиш аппарати, ўқув фанлари учун овозли видео материаллар, алоҳида коррекцион хона (норматив бўйича жиҳозлаш); таянч-ҳаракатида нуқсони бўлган болаларга спорт залда даволовчи жисмоний соғломлаштириш машқларини бажариш учун жиҳозланган бурчак ҳамда даволовчи махсус бўртма йўлакчаларни ташкил этиш белгиланган.

Инклюзив таълим жорий этилган умумтаълим мактабларида инклюзив таълим учун шароитларни яхшилаш, шу жумладан, ногиронлиги бўлган болалар билан иш олиб борадиган педагогларни тайёрлаш мақсадида Буюк Британия, Япония, Финляндия давлатларидаги тажрибани ўрганиш ва жорий этиш йўлга қўйилган.

Бугунги кунда Япониянинг Япония халқаро ҳамкорлик агентлиги JICA томонидан Ўзбекистонда “Мактабгача таълимда инклюзив таълим амалиётини кучайтириш”номли лойиҳаси доирасида Халқ таълими вазирлиги ҳузуридаги Ўқувчиларни касб-ҳунарга йўналтириш ва психологик-педагогик  республика ташхис маркази инклюзив таълим лабораторияси бўлими билан умумтаълим мактабларида тажриба-синов тариқасида ташкил этилган инклюзив ва бошланғич таянч коррекцион синфларда фаолият кўрсатаётган бошланғич синф ўқитувчилари, махсус ўқитувчи, психолог, мактаб раҳбарлари учун ўқув семинарлари ва тренинглар ўтказилиб босқичма-босқич уларнинг малакаси ошириб борилмоқда.

III. Уйда якка тартибда таълим тизими:

Республикамиз бўйича 2021/2022 ўқув йилида 14 059 нафар ўқувчилар якка тартибдаги уй таълимига жалб этилган бўлиб, уларга 39622 нафар педагоглар бириктирилган. Ҳар йилги анъанага биноан, ушбу ўқувчиларнинг барчасига ўқув йили бошланганда 12 номдаги ўқув қуролари тўплами бепул етказиб берилган.

Яқин йилларгача ўқувчиларга уйда якка тартибда таълим бериш Халқ таълими вазирлиги ҳамда Соғлиқни сақлаш вазирлигининг қўшма қарори (Адлия вазирлиги томонидан асосида ташкил этиб келинган бўлса, 2021 йилга келиб ушбу тартиб Вазирлар Маҳкамасининг Алоҳида таълим эҳтиёжлари бўлган болаларга таълим беришга оид норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни тасдиқлаш тўғрисида” 2021 йил
12 октябрдаги 638-сон қарори билан тартибга солинди.

Мазкур қарор асосида вазирликнинг 2021 йил 22 октябрдаги
341-сон буйруғи қабул қилиниб ижро учун ҳудудларга етказилган.

Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирлиги ҳамда Молия вазирлигининиг 2022 йил 31 январдаги қўшма қарори
(3-қ/қ, 2-хх-сон) тасдиқланди.

Қарорга асосан, ногиронлиги бўлган ўқувчиларга уйда якка тартибда таълим бераётган ўқитувчиларнинг иш ҳақларини ҳисоблашнинг янги методикаси жорий этилди. Унга кўра, ушбу тоифадаги ўқитувчиларга эндиликда амалдаги ойлик иш ҳақи миқдорларини 40 фоизгача оширилган ҳолда тўлаш имконияти яратилди.

Вазирлик тасарруфидаги таълим муассасаларида имконияти чекланган шахслар учун босқичма-босқич қулай шароитлар яратилмоқда. Жумладан,

мавжуд мактабларнинг кириш қисмига (остонаси) пандус (ногиронлик аравачасида кириш учун), ҳожатхонада икки ёқлама очиладиган эшик, аравача баландлигида қўл ювиш раковина, бино йўлакларида тактил (сезгир кўрсатгичли) плиткалар ўрнатилган.

Бундан ташқари, Ўзбекистон Республикаси Қурилиш вазирлигининг 2022 йил 15 августдаги ШНҚ 2.08.07-22 “Ногиронлиги бўлган болалар учун ихтисослаштирилган таълим муассасалари биноларини лойиҳалаш” шаҳарсозлик нормалари ва қоидаларини тасдиқлаш тўғрисида”ги буйруғи билан тасдиқланган шаҳарсозлик нормалари ва қоидаларида янгидан қуриладиган таълим муассасаларида юқори қаватларга кўтарилиш учун лифт ва кўтаргичлар, зинадан кўтарилиш тутқичлар, лифт, зинадан кўтарилиш тутқичлари, Брайл шрифтдаги йўналтиргич, нутқида ва эшитишида нуқсони бўлган болаларга ҳар бир ўқувчи учун алоҳида стол устида жойлашган замонавий овоз кучайтирувчи эшитиш аппарати, ўқув фанлари учун овозли видео материаллар, алоҳида коррекцион хона (норматив бўйича жиҳозлаш); таянч-ҳаракатида нуқсони бўлган болаларга спорт залда даволовчи жисмоний соғломлаштириш машқларини бажариш учун жиҳозланган бурчак ҳамда даволовчи махсус бўртма йўлакчаларни ташкил этиш белгиланган.

Республикадаги имконияти чекланган болалар учун ихтисослаштирилган мактаб ва мактаб-интернат раҳбар ходимлари тўғрисида МАЪЛУМОТ

Республикадаги санаторий туридаги мактаб-интернатлари раҳбар ходимлар тўғрисида МАЪЛУМОТ

Республикадаги санаторий туридаги мактаб-интернатлари раҳбар ходимлар тўғрисида МАЪЛУМОТ

 

 

 

info@uzedu.uz
@uzedu
/uzedu.uz
@uzedu
/uzedu