Educare
Ижтимоий-психологик, тиббий-психологик, психологик-педагогик модулларни ўз ичига олган, ўқувчиларнинг психологиясида кузатиладиган индивидуал ва тизимли муаммоларни бартараф этишга қаратилган турли хил дастурларнинг видео материаллар ва услубий қулланмалар, шунингдек, ўқитувчиларнинг психологик билим ва кўникмаларини шакллантириш, уларнинг таълим тизимидаги фаолияти, шахсий ҳаётидаги қийинчиликларни енгиш кўникмаларини ошириш, мактаб ўқитувчилари жамоасидаги психологик иқлимни яхшилаш, ўқувчилар билан ишлашда психологик усуллардан фойдаланиш, стрессли вазиятларда ўзини бошқариш, мактаб ўқувчиларининг ота-оналари билан ишлашнинг муҳим жиҳатларига алоҳида эътибор қаратиш бўйича турли видео материаллар.
"Замонавий мактаб"ларни баҳолаш жараёнини ташкил етиш" лойиҳаси
Мазкур лойиҳа Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019-йил 26-ноябрдаги ПҚ-4537-сонли "Замонавий мактаб"ларни ташкил етиш чора-тадбирлари тўғрисида"ги қарорини ўз вақтида ва сифатли ижросини таъминлаш мақсадида ишлаб чиқилган. Лойиҳа доирасида "Замонавий мактаб"ларни баҳолаш жараёнини ташкил етиш бўйича халқаро тажриба, миллий тизимдаги ҳолат ўрганилди ҳамда лойиҳанинг консепсияси тасдиқланди. Шу билан биргаликда, манфаатдор вазирлик ва идоралар билан биргаликда "Замонавий мактаб"ларга қўйиладиган талаблар, тартиб ва методикалар ишлаб чиқилди ва тасдиқланди. 2020-йилда ишлаб чиқилган талаблар, тартиб ва методика асосида республика бўйича 11 та мактабда апробация ўтказилди. 2021-йилда еса яна 42 та мактабда апробация ўтказилди, талаблар такомиллаштирилди, июл ойи охирига қадар сертификат бериш режалаштирилган.