"Замонавий мактаб"ларни баҳолаш жараёнини ташкил етиш" лойиҳаси
Мазкур лойиҳа Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019-йил 26-ноябрдаги ПҚ-4537-сонли "Замонавий мактаб"ларни ташкил етиш чора-тадбирлари тўғрисида"ги қарорини ўз вақтида ва сифатли ижросини таъминлаш мақсадида ишлаб чиқилган. Лойиҳа доирасида "Замонавий мактаб"ларни баҳолаш жараёнини ташкил етиш бўйича халқаро тажриба, миллий тизимдаги ҳолат ўрганилди ҳамда лойиҳанинг консепсияси тасдиқланди. Шу билан биргаликда, манфаатдор вазирлик ва идоралар билан биргаликда "Замонавий мактаб"ларга қўйиладиган талаблар, тартиб ва методикалар ишлаб чиқилди ва тасдиқланди. 2020-йилда ишлаб чиқилган талаблар, тартиб ва методика асосида республика бўйича 11 та мактабда апробация ўтказилди. 2021-йилда еса яна 42 та мактабда апробация ўтказилди, талаблар такомиллаштирилди, июл ойи охирига қадар сертификат бериш режалаштирилган.