Erp.maktab.uz
Халқ таълими тизимини бошқаришнинг дастурий мажмуаси (ЕРП) ишлаб чиқилди ва амалиётга босқичма-босқич жорий етилмоқда. Ушбу дастурий мажмуа 13 дан ортиқ ташқи маълумотлар базаси билан интеграция қилинди.
ЕРП дастурий мажмуаси орқали халқ таълими тизимига оид барча йўналишдаги статистик, маълумотларни алмашиш йўлга қўйилади. Бу дастурий мажмуа мактаблар сони, синфлар сони, ўқувчилар сони, ўқитувчиларнинг тарификация рўйхати бўйича маълумотлар базасини яратиш ва уларни доимий monitoring қилиш имкониятини яратади. Ҳозирда ЕРП тизимида жисмоний шахснинг шахсий идентификация рақами (ЖШШИР) билан боғланган ҳолда ўқувчилар ва ўқитувчилар базаси яратилди.