ХАЛҚ ТАЪЛИМИ ВАЗИРИ МИРИШКОРДАГИ ТАЪЛИМ СИФАТИ ПАСТ ВА ЮҚОРИ БЎЛГАН МАКТАБЛАРГА БОРДИ

27 август 2021 йил
image

Халқ таълими вазири Шерзод Шерматов Қашқадарё вилоятига ташрифи давомида Миришкор туманидаги 24-сонли мактаб фаолияти билан танишди. Таълим сифати паст бўлган мазкур мактабга жалб қилинган андижонлик ўқитувчилар билан учрашди. Айни дамда Андижон вилоятидан ушбу мактабга 4 нафар ўқитувчи жалб қилинган бўлиб, 2 нафари олий тоифали бошланғич синф ўқитувчилари, 1 нафари олий тоифали математика ҳамда 1 нафар 1-тоифали инглиз тили фани ўқитувчисидир.

photo2021-08-2709-23-36.jpg

Ташриф чоғида туман мактабларида таълим сифати бўйича муаммолар ва уларни бартараф этиш ҳақида сўз борди. Жойларда ўқитувчиларнинг ўз устида ишлаши ва малакасини оширишга катта аҳамият берилмаётганлиги таъкидланди. Миришкор тумани халқ таълими бўлими масъулларига таълим сифати паст бўлган мактабларнинг муаммоларини ўрганиш ва керакли чоралар кўриш бўйича топшириқ берилди.

Янги ўқув йилидан тумандаги 34 – умумий ўрта таълим мактабида Бухоро Қоракўл тажрибасини яратиш мақсадида 7 нафар олий ва биринчи тоифали ўқитувчилар қабул қилинган ва уларнинг олдига Қоракўл тажрибасини оммалаштириш бўйича вазифалар юклатилган.

photo2021-08-2709-23-36-2.jpg

Келгусида маҳоратли ўқитувчилар мактабда таълим сифатини ошириш, юксак салоҳиятли ўқувчиларни тайёрлаш эзгу мақсади эканлигини таъкидлаб ўтилди.

Ташриф тумандаги 28-умумий ўрта таълим мактабда давом этди. Мактаб ушбу ўқув йилида 3 млрд. 557 млн. сўм маблағ ҳисобидан мукаммал таъмирдан чиқарилди. Халқ таълим вазири мактабда амалга оширилган таъмирлаш ишлари билан танишиб, мактаб жамоаси билан учрашиб суҳбатлашди. Суҳбат давомида замонавий мактабда таълим сифатини кўтариш бўйича тавсия ва кўрсатмалар берилди.

Шундан сўнг Халқ таълим вазири ташриф тумандаги энг намунали 20-ихтисослашган мактаб фаолияти билан танишди.

photo2021-08-2711-01-45.jpg

Халқ таълими вазири мактаб ўқитувчиларини келгусидаги фаолиятига омад ва зафарлар тилади ва таълим сифатини ошириш, замонавий шароитларга эга бўлган юқорида қайд этилган мактабларга қўшимча шарт-шароитлар яратиш юзасидан тегишли таклифлар берди ва мактаб маъмуриятига китоблар жамланмасини совға қилди.

Халқ таълими вазири томонидан ўқитувчиларни қийнаб турган муаммоларга жавоб ҳамда таълим сифатини ошириш юзасидан зарурий таклифлар берилди.

info@uzedu.uz
@uzedu
/uzedu.uz
@uzedu
/uzedu