«ОБОД МАКТАБ» ТАНЛОВИГА ВИДЕОРОЛИКЛАР 23 АПРЕЛЬ КУНИГА ҚАДАР ҚАБУЛ ҚИЛИНАДИ

20 апрель 2021 йил
image

Халқ таълими вазирлиги томонидан ташкил этилган «Обод мактаб» экологик танловининг республика умумтаълим муассасаларида самарадорлигини инобатга олган ҳолда, таълим муассасаларининг педагогик жамоаси ва ўқувчиларнинг мурожаатларига кўра мазкур танлов доирасида тайёрланадиган видеороликларнинг Ташкилий қўмита томонидан қабул қилиниши вақти 2021 йилнинг 20-23 апрель кунлари тикланишини маълум қиламиз. 

 

Танлов низомига мувофиқ тайёрланган видеороликлар 2021 йил 23 апрель куни соат 18:00 га қадар @obod_maktab телеграм манзили орқали қабул қилинади.

info@uzedu.uz
@uzedu
/uzedu.uz
@uzedu
/uzedu