ДИҚҚАТ! «Обод мактаб» экологик онлайн кўрик-танлови эълон қилинади

Танловнинг асосий мақсади ўқувчи-ёшлар ўртасида меҳнатсеварлик, экологик маданият, табиатга эҳтиёткорона муносабатни шакллантириш, таълим муассасаларини кўкаламзорлаштириш ва ободонлаштириш орқали ўқувчи-ёшларнинг фаоллигини ошириш, улар томонидан амалга оширилаётган креатив ижодий ташаббусларни қўллаб-қувватлашдан иборат.

Танлов @obod_maktab телеграм канали орқали уч босқичда онлайн тарзда ўтказилади.

Танловда умумтаълим муассасалари 20 мартдан – 20 апрель кунига қадар @obod_maktab телеграм манзилига 5 дақиқагача бўлган махсус ижодий ролик юбориши лозим бўлади.

Халқ таълими вазирлигининг Facebook ижтимоий тармоғидаги расмий саҳифасида жамоатчилик томонидан баҳолаш («Ёқтириш» (лайк) белгисини босиш) натижаларига кўра экологик ойлик давомида энг яхши «Обод мактаб» деб ҳисобланган 14 та (ҳар бир ҳудуддан 1 тадан) таълим муассасаси вазирликнинг эсдалик совғалари билан тақдирланади.

«Обод мактаб» онлайн кўрик-танловининг НИЗОМИ ушбу ҳаволада.

Baham ko'ring: