Ўзбекистон биринчилардан бўлиб ЮНЕСКОнинг “Ҳикояни таржима қилинг” (Транслате а Сторй) лойиҳасига қўшилиш таклифига ижобий жавоб қайтарган мамлакат бўлди. Рақамли кутубхона Глобал Дигитал Либрарй (Глобал рақамли кутубхона) билан ҳамкорликда болалар учун 130 та китоб ҳамда интерактив таълим ўйинлари ўзбек тилига таржима қилинди.
“Мавжуд таълим манбаларининг лингвистик хилма-хиллиги таълим сифати учун жуда муҳимдир. Боланинг ўз она тилида таълим олиши унинг келажакдаги муваффақиятларига ижобий таъсир кўрсатиши аниқ”, - дейди ЮНЕСКО Бош директорининг таълим бўйича ёрдамчиси Стефания Жаннини.
Таржима қилинган китоблар Халқ таълими вазирлиги ҳузуридаги Инновация, технология ва стратегияси жамоаси томонидан Глобал рақамли кутубхонага тақдим этилди. Бадиий ҳикоялар боғча ва мактаб ёшидаги болаларнинг ўқиши учун тавсия қилинади.
Глобал рақамли кутубхона Норвегиянинг ривожланиш агентлиги (НОРАД) ҳамда бошқа ҳамкорлар томонидан Глобал Боок Аллианcе таркибида ишлаб чиқилган бўлиб, ЮНЕСКО уни амалга ошириш бўйича техник кўмак тақдим этиб келмоқда.
Глобал рақамли кутубхона ўқиш материалларини ҳар қандай рақамли қурилмадан уйдан бепул фойдаланиш имконини беради. Яқинда глобал рақамли кутубхонада кўзи ожиз болаларга матннинг овозли версиясини ва тасвирларнинг тавсифини тинглаш имкони пайдо бўлди.
Ҳозирда ушбу кутубхонада 73 тилда мавжуд бўлган 5000 та китобдан ташқари, кутубхонада болаларга математик маҳоратини оширишда ёрдам берадиган интерактив ўйинлар ҳам жорий этилмоқда. Ушбу ўйинлардан кўриш қобилияти паст болалар ҳам фойдаланиши учун имконият яратилган. Ўзбекистон ушбу ўйинларнинг 20 га яқинини ўзбек тилига таржима қилди.
ЮНЕСКОнинг Олмаотадаги ваколатхонаси директори Криста Пиккат Ўзбекистон Халқ таълими вазирлигига ЮНЕСКО билан ҳамкорлик ҳамда кўнгилли таржимонларга миннатдорлик билдирар экан, Ўзбекистон сингари бошқа мамлакатлар ҳам ушбу инновацион ташаббусга қўшилишига умид билдирди.