Қуйидагилар Бошқарманинг асосий вазифалари ҳисобланади:
Мактабгача ва мактаб таълими тизимида кадрлар сиёсати соҳасидаги фаолиятни мувофиқлаштириш;
замонавий ахборот-коммуникация технологияларидан фойдаланган ҳолда кадрларни саралаб олиш ва жой-жойига қўйишнинг максимал даражада шаффоф ва адолатли тартибини жорий этиш;
муваффақиятли хорижий тажрибадан келиб чиққан ҳолда менежментнинг замонавий тизимлари асосида кадрлар билан ишлаш механизмини такомиллаштириш;
кадрларни бошқариш соҳасида ходимлар таркибининг сон ва сифат хусусиятлари Вазирлик олдида турган вазифаларга мувофиқ келишига эришиш ва уни сақлаб қолишга йўналтирилган сиёсатни шакллантириш ва амалга ошириш;
меҳнат ресурсларига бўлган эҳтиёжларини Вазирликнинг олдида турган вазифаларга, уларни ривожлантириш стратегияларига, шунингдек, меҳнат бозоридаги ўзгариб бораётган ташқи ва ички конюнктурага мос равишда қаноатлантириш;
Вазирлик ва унинг тизимидаги ташкилот ва муассасалар ходимлари учун мансаб поғоналаридан кўтарилишда меҳнат фаолиятини ахлоқ-ирода сифатлари, иқтидори ва кўникмаларини обектив баҳолашга асосланган тенг имкониятлар яратилишини таъминлаш ва назоратга олиш;
кадрлар салоҳиятини доимий ривожлантириш ва максимал тўлиқ иштирок этишини таъминлаш асосида Вазирлик олдида турган вазифаларга эришишда ҳар бир ходимнинг шахсий ҳиссасини оширишда кўмаклашиш;
ходимларда юксак касбий одоб-ахлоқни, коррупцияга қарши туриш маданиятини ва унга тоқат қилиб бўлмайдиган муносабатни шакллантириш бўйича таъсирчан чораларни кўриш;
мунтазам асосда кадрларнинг профессионал даражасини ошириш, бунда уларнинг узлуксиз таълим олишини (соҳага оид ва юқори малакали мутахассисларни жалб қилган ҳолда), шу жумладан хорижда ташкил этиш.