Сайт тест режимида ишламоқда

Халқ таълими тизимидаги мингдан ортиқ педагог ходим “Ўзбекистон Конституциясининг 30 йиллиги” эсдалик нишони билан тақдирланди

7 декабрь 2022 йил
image

Ўзбекистон Республикаси Конституцияси қабул қилинганининг 30 йиллиги муносабати билан ёш авлодни қонунга ҳурмат, Ватанга меҳр ва садоқат руҳида тарбиялашга муносиб ҳисса қўшиб келаётган 1327 нафар педагог ходим эсдалик нишони билан мукофотланди.

«Ўзбекистон Конституциясининг 30 йиллиги» эсдалик нишони Конституциямиз қабул қилинган кун муносабати билан юртимизнинг барча ҳудудларида ўтказилаётган тадбирларда тизим ходимларига тантанали равишда топширилди.

Асосий Қонунимизнинг ҳаётимиздаги ўрни ва аҳамиятини ўқувчилар орасида кенг тарғиб қилган барча педагогларимизни мазкур мукофот билан табриклаймиз. Мамлакатимиз келажаги бўлмиш ёш авлодни тарбиялашдаги келгуси фаолиятларида куч-ғайрат ва шижоат тилаб қоламиз.

info@uzedu.uz
@uzedu
/uzedu.uz
@uzedu
/uzedu