Сайт тест режимида ишламоқда

Халқаро геометрия олимпиадасида ўзбекистонлик ўқувчилар ҳам иштирок этмоқда

22 ноябрь 2022 йил
image

Бутун дунё мактаб ўқувчилари ўртасида онлайн тарзда ўтказиладиган Халқаро геометрия олимпиадаси жорий йилда Эрон Ислом Республикаси томонидан ташкил этилмоқда.

Жорий йилги мазкур олимпиадада юртимизнинг 67 та умумтаълим мактабларида таҳсил олувчи 202 нафар ўқувчи қуйидаги 4 хил ёш категориясида иштирок этмоқда:

7-8-синф ўқувчилари;

9-10-синф ўқувчилари;

11-синф ўқувчилари;

ихтиёрий 20 ёшгача бўлган ёшлар.

Олимпиада иштирокчиларига турли қийинчиликдаги 5 та йўналишга доир масалалар берилиб, уларни бажариш учун жами 270 минут ажратилди.

Юқорида келтириб ўтилган категориялар бўйича кўплаб давлатлардан қатнашган барча олимпиада иштирокчиларининг ишлари текширилмоқда.

Якуний натижалар Эрон геометрия олимпиадасининг расмий ижтимоий тармоқлари орқали 2022 йил сўнггига қадар эълон қилиниши режалаштирилган.

info@uzedu.uz
@uzedu
/uzedu.uz
@uzedu
/uzedu