ДИҚҚАТ ЭЪЛОН! Ҳурматли халқ таълими ходимлари, педагог устозлар!

26 август 2022 йил
image

Хабарингиз бор, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 17 январдаги 25-сон қарори билан "Халқ таълими ходимларини узлуксиз касбий ривожлантириш тизимини ташкил этиш тартиби тўғрисида низом" тасдиқланган эди.  

 Эндиликда халқ таълими ходимлари фақат Халқ таълими вазирлиги тасарруфидаги малака ошириш ташкилотларида эмас, балки, ўз ихтиёрларига кўра, давлат ва нодавлат таълим муассасаларида ҳам ўз малакаларини оширишлари мумкин бўлди. 

Нодавлат таълим ташкилотларининг халқ таълими ходимлари малакасини ошириш бўйича харажатлари давлат бюджетининг мазкур соҳага ажратилган маблағлари ҳисобидан қопланиши белгиланди.

Низомга мувофиқ, халқ таълими ходимларининг малакасини ошириш фаолияти билан шуғулланадиган нодавлат таълим ташкилотлари Реестри шакллантирилди.

Реестр орқали келиб тушган аризалар тегишли тартибда Халқ таълими вазирлиги томонидан кўриб чиқилди ва белгиланган талабларга жавоб берадиган 3 та нодавлат таълим ташкилотлари, “Зиё муаллим педагоглар ривожланиш маркази”, "Turon international school group" ва  "Тафаккур чархпалаги" нодавлат таълим ташкилотлари  халқ таълими ходимларининг малакасини ошириш фаолияти билан шуғулланишлари учун имконият яратилди.

Ушбу нодавлат таълим ташкилотлари қуйидаги йўналишлар бўйича малака ошириш курсларини ташкил этадилар:

Информатика ва ахборот технологиялари; 

Инглиз тили.

Бошқа нодавлат таълим ташкилотлари ҳам юқоридаги ташкилотлар каби халқ таълими ходимларининг малакасини ошириш фаолияти билан шуғулланишлари мумкинлигини эслатиб ўтамиз.

Малака ошириш фаолиятини йўлга қўймоқчи бўлган нодавлат таълим ташкилотларига “Узлуксиз касбий таълим” электрон платформасининг Нодавлат таълим ташкилотлари реестри орқали рўйхатдан ўтишлари мумкинлигини маълум қиламиз.

Халқ таълими ходимларининг малакасини ошириш билан шуғулланадиган нодавлат таълим ташкилотлари сонининг ортиши педагогларга танлаш имкониятини кенгайтириш баробарида соҳада соғлом рақобат муҳитини шаклланишига хизмат қилади. 

Эслатиб ўтамиз, ходимдан қаерда малака оширишидан қатъий назар, жорий йил учун белгиланган кредит балларини йиғиш талаб қилинади.
 

info@uzedu.uz
@uzedu
/uzedu.uz
@uzedu
/uzedu