Янги ўқув йилига тайёргарлик юзасидан Хоразм вилояти Хива шаҳридаги бир қатор мактабларда амалга оширилаётган қурилиш ва бунёдкорлик ишлари билан вазирлик мутасаддилари, Хива шаҳар ҳокими ҳамда сектор раҳбарлари томонидан танишиб чиқилди.
Хива шаҳрида Инвестиция дастури доирасида 4 ва 13-сонли ҳамда “Обод маҳалла” дастурига асосан эса 5-сонли мактабларда қурилиш-таъмирлаш ишлари олиб борилмоқда.
Бундан ташқари Openbudget.uz платформаси орқали Хивадаги 1 та мактабда 500 млн.сўмлик қурилиш-таъмирлаш ишлари ҳам якунига етмоқда.