Жорий ўқув йилида Бухоро вилояти Жондор туманидаги умумтаълим мактабларининг 11-синфини 1824 нафар ўқувчи тамомлади.
Эътироф этиш жоизки, битирувчиларнинг 13 нафари мактаб партасидаёқ хорижий ва миллий олийгоҳларнинг талабаси бўлиш имкониятини қўлга киритди. Фанларни аъло баҳоларга ўзлаштирган 23 нафар иқтидорли ўқувчи эса олтин ва кумуш медалларига муносиб топилди.
Куни кеча Жондор туман марказий ўйингоҳида бўлиб ўтган “Раҳбар ва ёшлар” учрашуви доирасидаги “Янги Ўзбекистон ёшлари бирлашайлик!” ёшлар фестивалида ушбу ўқувчиларга олтин ва кумуш медаллар тантанали тарзда топширилди.
Вилоят ҳокими ўринбосари Мирали Хамраев ва туман ҳокими Санъат Ҳикматов битирувчиларни табриклар экан, мустақил ҳаёт йўлида уларга омад тиладилар.
Бухоро вилояти халқ таълими бошқармаси Ахборот хизмати