“Меҳрли мактаб”да таълим олаётган болалар учун ҳомийлик асосида 4000 дан ортиқ китоблар совға қилинди

20 июнь 2022 йил
image

Болалар гематология, онкология ва клиник иммунологияси марказида даволанаётган болаларга умумий ўрта таълим бериш учун ташкил этилган “Меҳрли мактаб” давлат таълим муассасасида узоқ муддат давомида даволанаётган мактаб ёшидаги болаларнинг китобхонликка бўлган қизиқишларини ошириш мақсадида “Ўзбекистон” нашриёт-матбаа ижодий уйи ташаббуси билан 4000 дан ортиқ бадиий ва илмий-оммабоп адабиётлар совға қилинди.

Китоб тўпламлари тарзидаги совғаларни “Меҳрли мактаб” директори Нигора Алимова “Ўзбекистон” нашриёт-матбаа ижодий уйи директори Тўлқин Мухаммадиевдан қабул қилиб олди.

Халқ таълими вазирлиги мазкур ташаббус учун “Ўзбекистон” нашриёт-матбаа ижодий уйига миннатдорчилик билдиради.

info@uzedu.uz
@uzedu
/uzedu.uz
@uzedu
/uzedu