Сайт тест режимида ишламоқда

ХАЛҚ ТАЪЛИМИ ВАЗИРИ НУКУС ШАҲРИДАГИ БОЛАЛАР ОРОМГОҲИ ҲАМДА ЯНГИДАН БАРПО ЭТИЛАЁТГАН МАКТАБДА БЎЛДИ

14 июнь 2022 йил
image

Халқ таълими вазири Бахтиёр Саидов Нукус шаҳридаги ёзги таътил даврида жами 450 нафар бола дам олишига мўлжалланган “Турон” оромгоҳида болаларнинг ёзги таътил даврида мазмунли дам олишлари учун яратилган шароитлар билан танишиб, оромгоҳ ҳудудини ободонлаштириш ва спорт тўгаракларини ташкил этиш юзасидан ўз тавсияларини берди.

Шундан сўнг, Бахтиёр Саидов Инвестиция дастури асосида қурилиш-таъмирлаш ишлари олиб борилаётган таълим муассасаларида бўлди. Дастлаб, Нукус шаҳрининг “Алланиёз Қаҳрамон” маҳалласида 792 ўринли янги мактаб биноси ҳамда спорт залининг қурилиши билан танишилди. Мактаб қурилишини сифатли амалга ошириб, 15 августга қадар жиҳозлар билан тўлиқ таъминлаш топшириғи берилди.

photo2022-06-1418-14-46.jpg

Шунингдек, қувватига нисбатан юқори коэффициентда фаолият олиб бораётган Нукус шаҳридаги 8-мактабда 330 ўринли янгидан қурилаётган қўшимча ўқув биносида амалга оширилаётган қурилиш ишлари ўрганилди. Қўшимча ўқув биноси фойдаланишга топширилгандан сўнг, мактабда таълим жараёни тўлиқ бир навбатда ташкил этилиши айтиб ўтилди.

 

photo2022-06-1418-14-43.jpg

Бундан ташқари, Давлатимиз раҳбарининг Қорақалпоғистон Республикасига ташрифи давомида берган топшириқларига асосан ўқувчиларнинг сифатли таълим олишлари учун янада қулай шароитларни яратиш мақсадида Тошкент шаҳар ҳокимлиги томонидан 8-мактаб учун ошхона ва фаоллар залини қуриш ҳамда спорт майдончасини таъмирлаш режалаштирилган.

 

photo2022-06-1418-14-45-2.jpg

Маълумот ўрнида айтиш жоизки Қорақалпоғистон Республикасида 2022 йилда Инвестиция доирасида 23 та (2 та янги қурилиш 10 та реконструкция, 11 таси мукаммал таъмирлаш) мактабда 186,7 млрд.сўмлик, Вазирлар Маҳкамасининг Раёсат баёнига кўра, 13 та мактаб филиалларида 5,3 млрд. сўмлик, “Обод қишлоқ” ва “Обод маҳалла” дастури асосида 8 та мактабда (5 та реконструкция, 1 та мукаммал ва 1 та жорий таъмирлаш) 14,2 млрд. сўмлик қурилиш ва таъмирлаш ишлари амалга оширилади.

info@uzedu.uz
@uzedu
/uzedu.uz
@uzedu
/uzedu