АСОСИЙ ФАН ОЛИМПИАДАСИНИНГ РЕСПУБЛИКА БОСҚИЧИ ҒОЛИБЛАРИ АНИҚЛАНДИ

6 июнь 2022 йил
image

Жорий йилнинг 2-5 июнь кунлари Самарқанд ва Жиззах вилоятида асосий фан олимпиадаларининг республика босқичи бўлиб ўтди.

Самарқанд вилоятида ўтказилган олимпиадаларда республикамизнинг 14 ҳудудидан 195 нафар 11-синф ўқувчилари тарих, география, она тили, адабиёт, тожик тили ва ўзбек тили фанларидан беллашишди. 5 та 1-ўрин, 5 та 2-ўрин, 5 та 3- ўрин соҳибларига диплом ҳамда пул мукофотлари топширилди.

Жиззах вилоятида инглиз, немис, француз тиллари ҳамда математика ва физика фанларидан ўтказилган олимпиадада Республиканинг 14 та ҳудудидан 221 нафар 11-синф ўқувчилари иштирок этган бўлиб, ғолибларга Халқ таълими вазирлигининг пул мукофотлари ҳамда Жиззах вилояти ҳокимлигининг эсдалик совғалари топширилди.

photo2022-06-0510-26-04.jpg

Республика фан олимпиадаларининг ғолиблари қуйидагича рағбатлантирилади:

Асосий олимпиадалар республика босқичида ғолиб бўлган ҳар бир ўқувчи базавий ҳисоблаш миқдорининг қуйидаги миқдорларида бир марталик пул мукофотлари билан тақдирланади:

1-ўрин учун —12 баравар;

2-ўрин учун —8 баравар;

3-ўрин учун —6 баравар.

Бундан ташқари Олимпиада ғолибига ғолиб бўлган фанидан ОТМга киришда максимал балл берилади.

photo2022-06-0510-26-02.jpg

Бундан ташқари асосий олимпиадалар республика босқичи ғолибларининг ўқитувчилари базавий ҳисоблаш миқдорининг қуйидаги миқдорларида бир марталик пул мукофотлари билан тақдирланади:

1-ўрин учун — 50 баравари;

2-ўрин учун — 35 баравари;

3-ўрин учун — 30 баравари;

photo2022-06-0510-26-01.jpg

Таълим муассасаларида ўқитувчи бўлиб фаолият юритадиган асосий олимпиадалар республика босқичи ғолиблари лавозим маошига ҳар ой 100 фоизлик устама ҳақи тўланади.

info@uzedu.uz
@uzedu
/uzedu.uz
@uzedu
/uzedu