Бугун Халқ таълими вазирлигида халқаро аудиторлик консалтинг компанияси KPMG экспертлари билан ҳамкорликда БМТ Тараққиёт Дастурининг "Ўзбекистонда самарали, ҳисоб берувчи ва шаффоф бошқарув институтлари орқали коррупцияга қарши курашиш" лойиҳаси бўйича ўқув-семинари ўтказилди.
Семинарда коррупцияга қарши курашиш тизимини жорий этиш лойиҳасининг барча босқичлари кўриб чиқилди.
Жумладан, "Ўзбекистонда самарали, ҳисоб берувчи ва шаффоф бошқарув институтлари орқали коррупцияга қарши курашиш" лойиҳасининг асосий мақсади юртимизнинг етакчи давлат органларида халқаро стандартларга мувофиқ коррупцияга қарши комплаенс тизимларини ташкил этиш ва жорий қилишдан иборат эканлиги бўйича тўлиқ маълумот берилди.
Шунингдек, лойиҳа доирасида ишлаб чиқилган идоравий коррупцияга қарши ҳужжатларнинг асосий қоидалари юзасидан фикрлар билдирилди. Мутахассислар томонидан коррупцияга қарши курашиш сиёсати, одоб-ахлоқ қоидалари ва манфаатлар тўқнашуви тўғрисидаги қоидалар муҳокама қилинди.
Семинар доирасида иштирокчилар фикрлари тингланиб, вазирликда ташкил этилган коррупцияга қарши тизим нима учун зарурлиги, унинг элементлари, моҳияти ва ваколатлари, коррупцияга қарши курашиш бошқармаси, шунингдек, вазирликнинг коррупцияга қарши тартиб-қоидалари, ҳуқуқбузарликлар тўғрисидаги мурожаатларни қабул қилиш учун алоқа каналлари, барча мажбуриятлар юзасидан савол-жавоб ўтказилди.
Ўқув-семинари якунида KPMG мутахассислари коррупцияга қарши курашиш бўйича ўз тавсияларини бериб ўтди.