ОММАВИЙ САЙЁР ҚАБУЛДА ХАЛҚ ТАЪЛИМИ ВАЗИРЛИГИ МУТАСАДДИЛАРИ ТОМОНИДАН МУРОЖААТЛАР ИЖОБИЙ ҲАЛ ЭТИЛДИ

30 май 2022 йил
image

Жорий йилнинг 25 - 27 май кунлари Тошкент шаҳрида ўтказилган оммавий сайёр қабули давомида Халқ таълими вазирлиги тизимига оид  келиб тушган 21 та мурожаат ўрганилди.

photo2022-05-3012-58-39.jpg

Ушбу мурожаатларнинг 14 таси жойида ижобий ҳал этилди, қолган 7 таси ўрганиб чиқиш учун назоратга олинди.

Қабул давомида фуқаролар томонидан асосан 1-синфга қабул ва унинг тартиби, фарзандини ўқишини бир мактабдан бошқа мактабга кўчириш ҳамда иш билан таъминлаш каби масалаларда мурожаат қилинди.

photo2022-05-3012-58-38-2.jpg

Халқ таълими вазири ўринбосари Рустам Каримжонов, шунингдек  вазирлик масъул ходимлари ва Тошкент шаҳар халқ таълими бош бошқармаси бошлиғи ҳамда туман раҳбарлари қабул давомида фуқароларнинг барча мурожаатларига батафсил жавоб берди.

info@uzedu.uz
@uzedu
/uzedu.uz
@uzedu
/uzedu