Жорий йилнинг 17 июнь куни Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазири Шерзод Шерматов Жалақудуқ ҳамда Андижон туманларидаги умумтаълим мактабларига ташриф буюриб, мактабда ўқувчилар ҳамда устозлар учун яратилган шарт-шароитларни кўздан кечирди.
Дастлаб, Халқ таълими вазири Жалақудуқ туманидаги 45-умумтаълим мактабида бўлиб мазкур мактабда ўқувчилар учун яратилган шарт-шароитлар билан танишиб, мактабни янада обод қилиш бўйича амалга оширилиши зарур бўлган ишлар юзасидан туман ҳокими билан фикр алмашди.
Шунингдек, Андижон туманидаги 54- ҳамда 55-умумтаълим мактаблари педагог жамоалари билан суҳбатда бугунги кунда мактабларимизда устозлар томонидан сифатли таълим бериш баробарида битирувчиларни ўз даромад манбаига эга бўлишлари учун зарурий маслаҳатлар бериш ҳам зарур эканлигини таъкидлади.
Халқ таълими вазири томонидан мазкур мактаблар кутубхоналарига мотивацион руҳдаги жаҳон адабиёти бестселлерлари тақдим этилди.
.