Умумий ўрта таълим тизимида фаолият олиб бораётган ўқитувчи ва муаллимларнинг нуфузи, мавқеи, обрў-эътиборини ошириш ҳамда рағбатлантириш юзасидан илғор, ижодкор, маҳоратли, фидойи, ёшларни баркамол шахс этиб тарбиялашга муносиб ҳисса қўшаётган, ўқув-тарбия жараёнида инновацион технологиялардан унумли фойдаланиб, самарали натижаларга эришаётган ўқитувчиларни аниқлаш ва иш тажрибаларини оммалаштириш мақсадида Ўқитувчилар ассоциацияси Халқ таълими вазирлиги билан ҳамкорлигида “Устоз-2021 миллий мукофоти” танлови иккинчи маротаба ташкил этилди.
“Устоз-2021” миллий мукофоти танлови жорий йилнинг 15 сентябрь куни бошланиб, 4 декабрь куни Тошкент шаҳридаги «Интерконтиненталь» меҳмонхонасида ғолибларни тақдирлаш маросими бўлиб ўтди.
Тадбирда Халқ таълими вазири Бахтиёр Саидов, ўқитувчилар ҳамда соҳанинг қатор вакиллари иштирок этди.
«Устоз-2021» миллий мукофоти танлови учун тизимдан рўйхатдан ўтганлар сони бу йил 29 850 нафарга етди. Танловнинг илк босқичида 4301 нафар номзод иштирок этди. Улардан 40 нафари финалга етиб келди.
Тадбир давомида 40 нафар финалистдан 8 нафари қуйидаги номинациялар бўйича ғолибликни қўлга киритди:
“Ташаббускор устоз” - Закир Розимов
“Таълим соҳасида кўрсатган хизматлари учун” - Райхан Тулякова
“Умид тимсоли” - Меҳринисо Норова
“Бошланғич таълим фидокор устози” - Дилдорахон Умурзакова
“Матонатли устоз” - Нилуфархон Олимова
“Фидойи устоз” - Улуғбек Мамажонов
“Меҳридарё устоз” - Хилола Норова
“Плюс 1” - Иқболжон Камолов