Халқ таълими вазири Бахтиёр Саидов бугун тунда Жомбой туманидаги 28-умумтаълим мактабига борди.
1975 йилда ҳашар йўли билан қурилган мазкур мактабнинг бугунги кундаги ўқувчилар сиғими 2 коэффицентдан ошиб кетган.
![photo2021-11-2614-36-48.jpg](https://old.uzedu.uz/uploads/2021/11/photo2021-11-2614-36-48.jpg)
Халқ таълими вазири синфхоналарни кўздан кечирар экан қишки мавсумда ўқувчиларнинг муносиб шароитларда таълим олишини таъминлаш мақсадида яқин ҳудудда жойлашган касб-ҳунар коллежига қисқа муддатда кўчириш чорасини кўришни сўради.
![photo2021-11-2614-36-46-2.jpg](https://old.uzedu.uz/uploads/2021/11/photo2021-11-2614-36-46-2.jpg)
“Биринчи навбатда ўқувчиларнинг таълим олиши учун муносиб шароит яратишимиз зарур. Бино эски бўлганлиги сабабли имкон борича тезроқ болаларни бошқа бинога кўчириб, мактабни инвестиция дастурига киритиш чорасини кўришимиз лозим”, — дея қайд этди вазир.
.