Халқ таълими вазирлиги томонидан педагог ходимларининг шаъни ва қадрини янада кўтариш мақсадида ўтказилган «Ўқитувчилар-келажагимиз бунёдкорларидир!» видеороликлар танловининг республика босқичи ғолибларини тақдирлаш маросими бўлиб ўтди.
Мазкур танловнинг асосий мақсади умумий ўрта таълим муассасалари ўқувчилари томонидан ўз устозлари фаолиятига нисбатан ҳурмат акс эттирилган видеороликларни яратиш ва тарқатиш орқали ўқувчи-ёшларнинг фаоллигини ошириш, улар томонидан амалга оширилаётган ижодий ташаббусларни қўллаб-қувватлашдан иборат.
Танловнинг республика босқичи ғолибларини тақдирлаш маросими жорий йилнинг 12 ноябрь куни Ёшлар пресс-клубида ўтказилди. Тадбирда Халқ таълими вазири ўринбосари Вахобжон Ражапов ҳар бир ҳудуддан ташриф буюрган 14 нафар ғолиб ҳамда мактаб раҳбарларига вазирликнинг қимматбаҳо совғаларини топширди.
Тадбир иштирокчиларига Тошкент шаҳар Шайхонтоҳур тумани Баркамол авлод болалар ижодиёт маркази ўқувчилари томонидан аъло кайфият улашиш мақсадида ашула ва рақс намойиш этилди.