АҲМАД АЛ-ФАРҒОНИЙ НОМИДАГИ ХАЛҚАРО ФИЗИКА ОЛИМПИАДАСИДА ЎЗБЕКИСТОНЛИК ЎҚУВЧИЛАР 1 ТА ОЛТИН, 2 ТА КУМУШ ВА 5 ТА БРОНЗА СОҲИБИ БЎЛДИ

11 ноябрь 2021 йил
image

Фарғона вилоятида 8 ноябрь куни старт олган Аҳмад ал-Фарғоний номидаги халқаро физика олимпиадаси ўз ниҳоясига етди. Дунёнинг 18 та давлатидан 130 нафар ўқувчи иштирок этган Олимпиада бугун ўз ғолибларини аниқлади. Танлов натижаларига кўра дунёнинг турли давлатларидан қатнашган 56 нафар ўқувчи ғолиб деб топилди.

Ғолибларнинг тўлиқ рўйхати.

20211111172156img2688.jpg

Халқаро олимпиадада ўзбекистонлик ўқувчилар ҳам муносиб иштирок этиб, 1 та олтин, 2 та кумуш ва 5 та бронза билан тақдирланди.

20211111171108img2595.jpg

Халқаро Олимпиада ғолиб бўлган ўзбекистонлик ўқувчилар рўйхати билан танишинг: 

Олтин медаль

Руслан Алиқулов

Кумуш медаль

Абдукомил Итолмасов

Мадинабону Хасанжонова

Бронза медаль

Жасур Тенгеров

Миршоджон Ражабов

Шодибек Қурбонбоев

Севинчбону Каримова

Мирзабек Мирзаев

photo2021-11-1118-01-53.jpg

Халқ таълими вазирлиги Олимпиада иштирокчиларини мазкур ғалаба билан муборакбод этган ҳолда келгуси ўқишларида муваффақиятлар тилаб қолади.

info@uzedu.uz
@uzedu
/uzedu.uz
@uzedu
/uzedu