Жорий йил 10 ноябрь куни Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирлигида тизимига ажратилаётган бюджет маблағларининг тўғри сарфланишини ташкил қилиш ва хатоликларни олдини олиш масалалари тўғрисида навбатдан ташқари Ҳайъат йиғилиши бўлиб ўтди
Мазкур Ҳайъат йиғилишида тизимдаги молиявий хатоликлар, хусусан Андижон шаҳар халқ таълими бўлими тасарруфидаги мактабларда ўтказилган назорат тадбири натижалари муҳокама қилинди.
Ушбу назорат тадбири натижаларидан ҳамда Ўзбекистон Республикаси Ҳисоб палатасиниг кўрсатмасидан келиб чиқиб, мазкур ҳолатларни келгусида такрорланмаслик ва олдини олиш бўйича аниқ топшириқлар берилди. Жумладан:
камчиликларга йўл қўйган ходимларга лавозимидан озод этишгача бўлган тегишли интизомий жазо чораларини қўллаш;
халқ таълими тизими бўйича, айниқса, Андижон шаҳар халқ таълими бўлимида масъул ходимларнинг алоқадорлиги ёки ҳаракатсизлиги юзасидан хизмат текширувини ўтказиш;
бюджет маблағларининг ноқонуний сарфланиши ва талон-торож қилиниши ҳолатларининг профилактикасини таъминлаш ва уларнинг олдини олиш йўналиши бўйича чораларни кучайтириш;
ноқонуний харажатларни амалга ошириш хавфи мавжуд бўлган ҳудудлар бўйича алоҳида “қизил” рўйхатни шакллантириш ҳамда уларни доимий назорат ва кузатувга олиш юзасидан амалий ишларни йўлга қўйиш бўйича аниқ вазифалар белгилаб берилди.
Ҳайъат йиғилиши қарори билан Андижон вилояти Халқ таълими бошқармаси раҳбарига тегишли интизомий жазо чораси қўлланилди.