Жорий йилнинг 10 ноябрь куни пойтахтимизнинг Яшнобод туманида “Замонавий мактаб” талаблари асосида барпо этилган 1320 ўқувчи ўрнига мўлжалланган 339-мактабнинг очилиш маросими бўлиб ўтди.
Тадбирда Халқ таълими вазирлиги мутасаддилари, таълим муассасаси жамоаси, тадбирга таклиф этилган меҳмонлар ва оммавий ахборот воситалари ходимлари иштирок этди.
“Олмос” маҳалласида замонавий турар-жой мажмуалари қурилгандан сўнг мазкур маҳаллада мактабга катта эҳтиёж пайдо бўлди. Ўқувчилар тумандаги 23, 255, 282-мактабларга бориб ўқигани боис ўқувчилар сони кескин ошишига сабаб бўлди. Янги мактабнинг очилиши эса яқин ҳудудда жойлашган мактабларда ҳам навбатлилик коэффициентининг пасайишига олиб келади.
Бугунги очилаётган мактаб биноси “Замонавий мактаб” лойиҳаси асосида барпо этилган, 1320 ўринга мўлжалланган ва барча қулай шароитларга эга. Ўқув биносидан ташқари замонавий спорт майдонлари ҳам қурилди.
Кейинги йилларда мактабларнинг шаклини ўзгартириш ва замонавий қиёфага келтириш учун алоҳида эътибор қаратилмоқда. Тошкент шаҳрида бир йилнинг ўзида 205 та (65%) мактабда таъмирлаш ишлари амалга оширилди. Энг қувонарлиси, шу йилнинг ўзида Тошкент шаҳрида янгидан 4 та мактаб қурилди.
Маълумот учун 2021 йилда 205 та (64 фоиз) мактабларда таъмирлаш ишлари амалга оширилди, жумладан, 21 та мактабда Инвестиция, 8 та мактабда “Обод маҳалла” дастури асосида, 176 та мактаб янги ўқув йилига тайёрлаш борасида (сайлов объекти) жорий таъмирлаш ишлари амалга оширилди.