USAID 200 ДАН ОРТИҚ ЎЗБEКИСТОН МАКТАБЛАРИГА 385 МИНГДАН ОРТИҚ КИТОБ ТАҚДИМ ЭТДИ

8 ноябрь 2021 йил
image

Америка Қўшма Штатлари халқаро тараққиёт агентлиги (USAID) Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирлиги билан ҳамкорликда амалга оширилаётган тажриба-синов ишлари доирасида мамлакатимизда ўқувчиларнинг таълим натижаларини яхшилаш мақсадида Наманган ва Сирдарё вилоятларининг 208 та умумтаълим мактабларига жами 385.000 дона дарслик ва ўқитувчи учун қўлланмаларни тақдим этди.

photo2021-11-0817-52-34.jpg

photo2021-11-0817-53-01.jpg

“Cambridge University Press” нашриётининг 10 миллион доллар қийматидаги ушбу ўқув-методик мажмуалар 5-11-синфларда «Информатика ва ахборот технологиялари» (ИАТ), 1-11-синфларда «Хорижий тил - Инглиз тили» фанларини ўқитишни қўллаб-қувватлашга мўлжалланган. Ушбу ўқув йилида дастлабки тажриба-синов ишлари якунлангач, ўқув-методик мажмуалар ўқитувчиларнинг фикр-мулоҳазалари асосида қайта кўриб чиқилади ва Халқ таълими вазирлиги томонидан 2022-2023 ўқув йилининг бошида мамлакат бўйлаб барча мактабларга етказиб бериш учун чоп этилади. Бунинг натижасида, Ўзбекистонда 6.5 миллион нафардан зиёд ўқувчи юқори сифатли дарсликлардан фойдаланиши, ўн минглаб ўқитувчиларнинг эса юқори сифатли қўлланмалардан фойдаланиши таъминланади.

photo2021-11-0817-52-53.jpg

photo2021-11-0817-53-06.jpg

USAID ўзининг «Ўзбекистон баркамоллик учун таълим дастури» орқали янги ўқув-методик мажмуаларни Ўзбекистон контексти нуқтаи назаридан баҳолаш, кўриб чиқиш ва мослаштириш бўйича Республика таълим маркази билан яқин ҳамкорликда иш олиб борди. USAID шунингдек, «Хорижий тил – Инглиз тили» ва «Информатика ва ахборот технологиялари» фанларининг 1 000 нафардан ортиқ ўқитувчига янги дарсликлар ва ўқитувчи учун қўлланмалардан фойдаланиш ҳамда шахсга йўналтирилган таълим стратегияларидан фойдаланиш бўйича тренинглар ташкил этиб, бу йўналишда уларга яқиндан ёрдам беряпти.

.

info@uzedu.uz
@uzedu
/uzedu.uz
@uzedu
/uzedu