19-20 октябрь кунлари Халқ таълими вазирлиги томонидан А.Авлоний номидаги халқ таълими муаммоларини ўрганиш ва истиқболларини белгилаш илмий-тадқиқот институтида мактаб ўқувчиларининг интеллектуал салоҳиятини ривожлантириш, уларда мантиқий фикрлашларини кенгайтириш, китобхонликка бўлган қизиқишларини орттириш мақсадида «Заковат» интеллектуал ўйинларининг «Вазирлик кубоги» республика турнири ўтказилмоқда.
Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар, Тошкент шаҳрида (ҳар бир ҳудудда биттадан) жами 14 та умумтаълим мактаби «Заковат» клуби фаолиятини такомиллаштириш ҳамда ривожлантириш учун марказлашган тўгаракларни ташкил қилиш бўйича таянч мактаблари фаолияти йўлга қўйилган бўлиб, унда ҳар бир жамоадан 6 нафар ўқувчи иштирок этмоқда.
Турнирнинг илк кунида жамоа иштирокчиларига «Жамоани шакллантириш», «Ёш ўқувчиларга нодавлат нотижорат ташкилотлари томонидан яратилаётган имкониятлар» мавзусида семинар-тренинг ўтказилди ҳамда пойтахтимизнинг диққатга сазовор «Янги Ўзбекистон», «Ғалаба боғи»га саёҳат уюштирилди.
Бугун турнирнинг 2-кунида «Заковат» интеллектуал ўйинларининг «Вазирлик кубоги» республика турнири финал босқичига старт берилди. Турнир натижалари эълон қилинади.
Ғолиб жамоалар Халқ таълими вазирлигининг қимматбаҳо совғалари билан тақдирланади.
.