«ЙИЛНИНГ ЭНГ ЯХШИ ЎЗБЕК ТИЛИ ЎҚИТУВЧИСИ» ТАНЛОВИНИНГ СЎНГГИ БОСҚИЧИ ҚАНДАЙ ЎТДИ?
15 октябрь 2021 йил
«Йилнинг энг яхши ўзбек тили ўқитувчиси» танлови эълон қилингандан сўнг Республикамиз бўйлаб 24 670 нафар ўқитувчи танловда иштирок этиш мақсадида ариза топширди. Қарийб 25 минг нафар ўқитувчи ичидан фақат 27 нафари танловнинг Республика босқичигача етиб келди.
Хўш, танловнинг бу босқичи қандай ўтди?
Аввалига «Ижодий намунали шахс образи» мавзусида эссе ёзган устозлар, кейин ўз маҳоратларини дарс ўтиш орқали кўрсатди.
12-13 октябрь кунлари танлов иштирокчилари Тошкент шаҳри Олмазор туманидаги 191- ва 196-умумий ўрта таълим мактабларида она тили ва ўзбек тили фанларидан дарс машғулоти ўтди. Бунда ким қайси синфда ва қайси мавзуда дарс ўтиши қуръа ташлаш йўли билан аниқланди. Танланган синф ўқув-режа асосида қайси мавзуга келган бўлса, ўша мавзуда дарс ўтилди. Жараён тугагандан сўнг, ўқитувчиларнинг эссе ва дарс машғулотларида тўплаган баллари умумлаштирилиб, эълон қилинди.
Якуний қисмда танлов иштирокчилари билан биргаликда барча қатнашчиларнинг ютуқлари, хато ва камчиликлари муҳокама қилинди. Ҳакамлар ҳайъати аъзолари томонидан устозларга тавсиялар берилди. Муҳокамалар давомида иштирокчиларнинг ҳам таклиф ва тавсиялари эшитилди. Танловнинг 3 кун давом этган сўнгги босқичи, қизиқарли баҳс-мунозараларга бой бўлди. Ўқитувчилар нафақат беллашди, балки билим ва тажриба алмашди.
Танлов сўнгида Ойбек ва Ғафур Ғулом уй-музейларига уюштирилган саёҳат танлов иштирокчилари учун таассуротларга бой бўлди. Ҳар иккала ижодкор уй-музейидаги экспонатлар билан танишув уларга адабиёт дарсларида қўллашлари учун қўшимча манба ва маълумот сифатида хизмат қилади.
✅Танлов якунларига кўра «Она тили» йўналиши бўйича