Жорий йилнинг 25-30 сентябрь кунлари Халқ таълими вазирлиги ташаббуси билан илк маротаба умумий ўрта таълим мактаб ўқитувчилари ўртасида «Қувноқ стартлар» спорт мусобақасининг республика финал босқичи ўтказилди.
Мазкур спорт мусобақасида Қорақалпоғистон Республикаси, Тошкент шаҳри ва вилоятлар минтақавий бўлимларидан жами 224 нафар ўқитувчи иштирок этди.
Ушбу қизиқарли ва муросасиз кечган баҳсларда жамоалар қуйидаги ўринларни эгаллади.
1-ўринни Тошкент шаҳри жамоаси,
2-ўринни Навоий вилояти жамоаси,
3-ўринни Наманган ҳамда Жиззах вилоятлари жамоалари қўлга киритди.
Мусобақада ғолиб ва совриндор бўлган ўқитувчилар Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирлиги ва «Ёшлик» жисмоний тарбия ва спорт жамияти Марказий кенгаши томонидан диплом, медаль, кубок ва қимматбаҳо совғалар билан тақдирланди.
Шунингдек, «1 октябрь - Ўқитувчи ва мураббийлар куни» муносабати билан спорт соҳасида фаолият юритаётган ходимлар ва жисмоний тарбия фани ўқитувчиларига «Халқ таълими аълочиси» кўкрак нишонлари тантанали равишда топширилди.
--