ХАЛҚ ТАЪЛИМИ ВАЗИРИ САМАРҚАНД МАКТАБЛАРИНИНГ ЎҚИТУВЧИ ВА ЎҚУВЧИЛАРИ БИЛАН УЧРАШДИ

21 сентябрь 2021 йил
image

Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазири Шерзод Шерматов Самарқанд шаҳридаги мактабларда бўлиб, ўқитувчи ва ўқувчилар билан учрашди.

Ўқитувчилар доимий равишда ўз устида ишлаши, замонавий ахборот - коммуникация технологияларидан самарали фойдаланиб, билими ва маҳоратини ошириб бориши кераклигини таъкидлаб, ўқувчиларга сифатли таълим беришда хорижий илғор тажрибалардан фойдаланиш бўйича кўрсатмалар берди.

photo2021-09-2109-57-16.jpg

Шунингдек, Самарқанд вилояти халқ таълими ходимларини қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш ҳудудий маркази директори ва вилоят халқ таълими бошқармаси бошлиғи ҳамда мактаб ўқитувчилари билан янги ўқув йилидаги режалар, келгусидаги устувор вазифалар ҳақида фикр алмашиб, «Янги Ўзбекистон устозлари» лойиҳасидан ташқари олис ва таълим даражаси юқори бўлмаган мактабларда дарс бериш учун Навоий, Андижон, Наманган вилоятларидан келиб, Самарқанд вилоятининг Қўшработ, Каттақўрғон, Нуробод туманларида фаолият юритаётган мактаб директорлари ва педагоглар билан учрашди.

photo2021-09-2109-57-17-2.jpg

Учрашув давомида вилоятнинг олис ва таълим даражаси юқори бўлмаган мактабларида иш фаолиятини бошлаган педагоглар ўқувчиларга замонавий ва сифатли таълим бериш бўйича амалга ошираётган ишлар бўйича ўз таклифларини берди.

photo2021-09-2109-57-17.jpg

Илғор иш тажрибалари билан ҳамкасбларига ўрнак бўлаётган тажрибали устозлар ва иқтидорли ўқувчиларга мотивация бериш ва рағбатлантириш мақсадида эсдалик совғалари топширилди.

 

Самарқанд вилояти халқ таълими ходимларини
қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини
ошириш ҳудудий марказ матбуот хизмати

info@uzedu.uz
@uzedu
/uzedu.uz
@uzedu
/uzedu