БМТ БОЛАЛАР ЖАМҒАРМАСИ ЭКСПЕРТИ ИЖТИМОИЙ ҚИЙИН АҲВОЛГА ТУШИБ ҚОЛГАН ВОЯГА ЕТМАГАНЛАР БИЛАН ИШЛАШ БЎЙИЧА ЎЗ ТАВСИЯЛАРИНИ БЕРДИ

28 август 2021 йил
image

БМТ Болалар жамғармаси халқаро эксперти Светлана Рижикованинг Ўзбекистонга ташрифи доирасида 27 август куни Тошкент вилояти Чиноз туманидаги Республика қиз болалар ўқув-тарбия муассасаси ҳамда Сирдарё вилояти Бахт шаҳарчасидаги Республика ўғил болалар ўқув-тарбия муассасасида семинар-тренинг ташкил қилинди. 

Ушбу тренингда халқаро эксперт  Светлана Рижикова, ЮНИСЕФнинг болалар дастури раҳбари Антонио Меркел, ЮНИСЕФ мутахассислари Софиназ Ахаева, Нулчехра Нигматжановалар томонидан ижтимоий қийин аҳволга тушиб қолган вояга етмаганлар билан ишлаш ва уларни ижтимоий ҳаётга мослашувида педагог-ходимларнинг олдида турган вазифалар ҳақида тавсиялар берилди. 

photo2021-08-2814-06-09.jpg

Семинар-тренинг жараёнида Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирлиги, Ички ишлар вазирлиги ҳамда Миллий гвардиянинг раҳбар ва масъул ходимлари ҳам иштирок этишиб, ЮНИСЕФнинг ижтимоий лойиҳаларини  амалга оширишда ўзаро ҳамкорликни давом эттиришга келишиб олди.

info@uzedu.uz
@uzedu
/uzedu.uz
@uzedu
/uzedu