ХАЛҚ ТАЪЛИМИ ВАЗИРИ ЧИРОҚЧИДАГИ ТАЪЛИМ СИФАТИ ПАСТ БЎЛГАН МАКТАБГА ЖАЛБ ҚИЛИНГАН САМАРҚАНДЛИК ЎҚИТУВЧИЛАР БИЛАН УЧРАШДИ

26 август 2021 йил
image

Айни дамда Халқ таълими вазири Шерзод Шерматов Қашқадарё вилоятида бўлиб турибди. Вазирнинг дастлабки ташрифи Чироқчи туманидаги таълим сифати паст бўлган мактаб, жумладан, Чироқчи туманидаги 134-мактабни фаолияти билан танишишдан бошлади.

Ташриф чоғида туман мактабларида таълим сифати бўйича муаммолар ва уларни бартараф этиш ҳақида сўз борди. Жойларда ўқитувчиларнинг ўз устида ишлаши ва малакасини оширишга катта аҳамият берилмаётганлиги таъкидланди. Чироқчи тумани халқ таълими бўлими масъулларига таълим сифати паст бўлган мактабларнинг муаммоларини ўрганиш ва керакли чоралар кўриш бўйича топшириқ берилди.

photo2021-08-2611-45-57.jpg

Баъзи мактабларда олий маълумотли ўқитувчиларни ишга жалб қилишда муаммолар борлиги қайд этилди. Айни дамда Самарқанд вилоятидан ушбу мактабга 2 нафар ўқитувчи жалб қилинган. Келгусида маҳоратли ўқитувчилар мактабда таълим сифатини ошириш, юксак салоҳиятли ўқувчиларни тайёрлаш эзгу мақсади эканлигини таъкидлаб ўтилди.

Шундан сўнг, Халқ таълими вазири Шерзод Шерматов томонидан 2 нафар ўқитувчига «Халқ таълими аълочиси» кўкрак нишони ва мактаб маъмуриятига замонавий турдаги телевизор ва китоб жамланмаси топширилди.

Халқ таълими вазири томонидан ўқитувчиларни қийнаб турган муаммоларга жавоб ҳамда таълим сифатини ошириш юзасидан зарурий таклифлар берилди.

photo2021-08-2611-45-58-2.jpg

Эслатиб ўтамиз, таълим даражаси юқори бўлмаган мактабларда дарс бериш учун бошқа ҳудудлардан жалб қилинган олий ва биринчи тоифага эга ўқитувчи-педагогларнинг базавий тариф ставкаларига:

✅Бир вилоятдан бошқа вилоятга бориб фаолият юритаётган ўқитувчи-педагогларнинг базавий тариф ставкаларига 100 фоиз;

✅Тумандан бошқа бир туман (шаҳар)га бориб фаолият юритаётган ўқитувчи-педагогларнинг базавий тариф ставкаларига 50 фоиз устама тўланади.

Шунингдек, олис ҳудудларда жойлашган мактабларга бошқа ҳудудлардан меҳнат фаолиятини амалга ошириш учун келган олий маълумотли мутахассисларга базавий ҳисоблаш миқдорининг 50 баравари миқдорида бир марталик бошланғич ёрдам пули ва уй жойларни ижарага олганлик (ижарада турганлик) учун базавий ҳисоблаш миқдорининг 2 баравари миқдорида ҳар ойлик пул компенсацияси берилади.

Батафсил маълумотни ustozfondi.uz платформасидан олишингиз мумкин.

info@uzedu.uz
@uzedu
/uzedu.uz
@uzedu
/uzedu