МАХСУС МАКТАБ-ИНТЕРНАТЛАРНИНГ СУРДО ПЕДАГОГЛАРИ ИМО-ИШОРА ТИЛИ БЎЙИЧА МАЛАКАСИНИ ОШИРМОҚД

25 август 2021 йил
image

Халқ таълим вазирлиги томонидан Ёшлар ишлари агентлиги, “ZAMIN” Халқаро жамоат фонди, Ёшлар иттифоқи қошидаги «Меҳрли қўллар» Имконияти чекланган ёшлар ва болалар маркази билан ҳамкорликда республикамиздаги эшитишида нуқсони бўлган болалар учун ихтисослаштирилган мактаб ва мактаб-интернатлар сурдо педагогларини имо-ишора тили бўйича малакасини оширишга қаратилган ўқув курслари ташкил этилди.

photo2021-08-2010-52-58-2.jpg

Малака оширишга жалб этилган педагоглар ушбу курслар давомида имо-ишора тилининг нозик жиҳатлари ва эшитиш қобилияти заиф ўқувчилар психологияси борасидаги ўз билимларини янада ошириш билан бир қаторда, ўқишни тугатганларидан сўнг ишлаётган муассасаларидаги ўз ҳамкасблари орасида каскад усулида амалий машғулотлар ташкиллаштириб, имо-ишора тили асосларини биладиган ўқитувчилар сонини оширишга муносиб ҳисса қўшадилар.

photo2021-08-1919-24-15-2.jpg

Мазкур ўқув курслари жорий йилнинг 29 август кунига қадар давом этади.

info@uzedu.uz
@uzedu
/uzedu.uz
@uzedu
/uzedu