«ЎЗБЕКИСТОН КАСАБА УЮШМАЛАРИ ФЕДЕРАЦИЯСИ МУКОФОТИ ЛАУРЕАТИ» КЎРИК-ТАНЛОВИНИНГ РЕСПУБЛИКА БОСҚИЧИ БЎЛИБ ЎТМОҚДА

18 август 2021 йил
image

Мамлакатимиз Мустақиллигининг 30 йиллиги муносабати билан Халқ таълими вазирлиги ҳамда Касаба уюшмалари Федерацияси томонидан  Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерацияси мукофоти Лауреати Республика кўрик-танлови ўтказилаётгани тўғрисида хабар берилган эди. Куни кеча мазкур танловнинг Республика босқичига старт берилди. 

photo2021-08-1812-16-59.jpg

Бугун танловнинг иккинчи куни иштирокчилар суҳбат жараёнида синовдан ўтишмоқда. Суҳбат аввалида Халқ таълими вазири Шерзод Шерматов иштирокчилар билан учрашди. Вазир Ўзбекистон Касаба уюшмалари Федерацияси билан ҳамкорликда ўтказилаётган танлов аҳамияти хусусида алоҳида тўхталди.

photo2021-08-1712-27-55.jpg

Танловнинг биринчи йўналишда педагог томонидан ўз фанидан “Маҳорат дарси” ўтиб берилди. Иккинчи йўналишида эса  Ўзбекистон Республикаси “Касаба уюшмалари тўғрисида” қонуни ва касаба уюшмаси фаолияти, меҳнат ҳуқуқи ҳақидаги билимлари синовдан ўтказилмоқда.

photo2021-08-1712-21-19.jpg

Эслатиб ўтамиз, танлов натижаларига кўра, ҳар бир фан бўйича 1-ўрин соҳиблари Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерацияси мукофоти Лауреати кўкрак нишони ва 30 млн. сўм, 2-ўрин 20 млн. сўм, 3-ўрин 10 млн. сўм пул мукофотлари, эсдалик совғалар ва диплом билан тақдирланади.

info@uzedu.uz
@uzedu
/uzedu.uz
@uzedu
/uzedu