Халқ таълими вазирлиги томонидан 30 июль – «Халқлар дўстлиги куни»га бағишлаб ташкил этилган «Биз ўзбекистонликмиз» онлайн викторинаси ғолиблари эълон қилинган эди.
Жорий йил 6 август куни Халқ таълими вазирлиги биносида ушбу викторина ғолибларини тақдирлаш маросими бўлиб ўтди. Тадбирда вазирнинг биринчи ўринбосари Усмон Шарифходжаев, ғолиб бўлган ёшларнинг вакиллари ҳамда ғолиблар ва уларнинг ота-оналари Жиззах ва Қашқадарё вилоятларидан видео-конферинц алоқа шаклида иштирок этди.
Вазирнинг биринчи ўринбосари томонидан 1-ўринни эгаллаган Қарши шаҳридаги 41-сонли ихтисослаштирилган давлат умумтаълим мактабининг 9-синф ўқувчиси Махбуба Нусратованинг вакилига телевизор, 2-ўринни эгаллаган Бахмал тумани 26-мактабнинг 6-синф ўқувчиси Камол Абдураззоқовнинг вакилига планшет ва 3-ўринни қўлга киритган Тошкент шаҳридаги Президент мактабининг 7-синф ўқувчиси Тимур Поляковга смарт-соатлар ⌚️ топширилди.