«ЎЗБЕКИСТОН КАСАБА УЮШМАЛАРИ ФЕДЕРАЦИЯСИ МУКОФОТИ ЛАУРЕАТИ» КЎРИК-ТАНЛОВИНИНГ РЕСПУБЛИКА БОСҚИЧИДА 90 НАФАР ЎҚИТУВЧИ ИШТИРОК ЭТАДИ

6 август 2021 йил
image

Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерацияси Кенгаши ҳамда Халқ таълими вазирлиги ҳамкорлигида ташкил этилган «Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерацияси мукофоти Лауреати» кўрик-танловининг республика босқичи 16-18 август кунлари Тошкент шаҳрида бўлиб ўтади. 

Мазкур танловнинг республика босқичида математика, физика, кимё, биология, инглиз тили, информатика ва ахборот технологиялари фанлари бўйича ҳудудий босқичларда ғолиб бўлган 90 нафар ўқитувчи иштирок этади. 

Финал босқичи танловлари икки йўналишда ташкил этилади:

Биринчи йўналиш:  Педагог томонидан ўз фанидан “Маҳорат дарси”ни ўтиб бериш. 

Иккинчи йўналиш: Меҳнат ҳуқуқи,  Ўзбекистон Республикаси “Касаба уюшмалари тўғрисида” қонуни ва касаба уюшмаси фаолияти ҳақидаги билимлари.

Ҳар бир фан кесимида энг юқори натижага эришган уч нафардан ўқитувчи танловнинг республика босқичи ғолиблигини қўлга киритади.

Ҳудудий босқичларда ғолиб бўлиб, республика босқичига чиққан 90 нафар ўқитувчилар рўйхати

info@uzedu.uz
@uzedu
/uzedu.uz
@uzedu
/uzedu