ENGLISH SPEAKING NATION ЁЗГИ ТРЕНИНГЛАР ДАСТУРИДА 420 ДАН ОРТИҚ ИНГЛИЗ ТИЛИ ЎҚИТУВЧИЛАРИНИНГ МАЛАКАСИ ОШИРИЛАДИ

2 август 2021 йил
image

Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими тизимини 2030 йилгача ривожлантириш концепцияси асосида Халқ таълими вазирлиги томонидан сўнги йилларда таълим соҳасини ривожлантириш, ўқитувчиларнинг билим малакаларини ошириш борасида қатор ижобий чора тадбирлар амалга ошириб келинмоқда. Шу жумладан, инглиз тили ўқитувчиларининг малакасини ошириш мақсадида Ўзбекистондаги АҚШ элчихонаси билан ҳамкорликда English Speaking Nation дастури амалга оширилиб, дастур доирасида ҳозирга қадар 30 дан ортиқ хорижий мутахассислар хорижий тил ўқитувчиларининг малакасини ошириш тренингларида қатнашиб келишмоқдалар.

lmo05310.jpg

Жорий йилнинг 31 июль куни мазкур дастур доирасида ташкил этилган English Summer Excellence Training (ESN:ESET) ёзги малака ошириш тренинглари лойиҳасини бошлаб бериш ва лойиҳа доирасида Ўзбекистонга ташриф буюрган 25 нафар халқаро мутахассисларни қутлаш учун Халқ таълими вазири маслаҳатчиси Улуғбек Касимходжаев АҚШ элчихонаси вакиллари, Америка кенгашлари ва халқаро мутахассислар билан учрашди.

lmo05613.jpg

English Speaking Nation ёзги тренинглар дастури доирасида Республикамизнинг Андижон, Бухоро, Наманган, Самарқанд, Термиз, Қарши ва Урганч шаҳарларида 420 дан ортиқ инглиз тили ўқитувчилари учун 108 соатлик интенсив машғулотлар олиб борилади. 18 кунлик тренинглардан кўзланган мақсад ўқитувчиларнинг инглиз тили кўникмалари ҳамда уларнинг педагогик ва психологик билимларини такомиллаштиришда ёрдам беришдан иборат. Умумий инглиз тили ва синфдаги амалиётдан ташқари, ESN:ESET дастури иштирокчиларга айнан инглиз тилида дарслар ўтиш ва мураккаблаштирилган интенсив ўқув сессияларида фақат инглиз тилида тақдимотлар ўтказишга ёрдам беради.

lmo05393.jpg

English Speaking Nation дастурини амалга оширишда Халқ таълими вазирлиги Халқаро таълим бўйича Америка Кенгашлари ташкилоти билан яқиндан ҳамкорлик қилиб келмоқда. Америка кенгашлари халқаро таълим, академик алмашинувлар ва чет элда тил ўрганиш соҳасидаги етакчи халқаро ташкилотлардан бири ҳисобланади ва илмий, профессионал ва маданий алмашинувлар, тил ўрганишлар, таълимни ривожлантириш ва тадқиқотлар орқали халқаро алоқалар ва ўзаро ҳамфикрликни кучайтиришга хизмат қилади.

info@uzedu.uz
@uzedu
/uzedu.uz
@uzedu
/uzedu