УМУМТАЪЛИМ МАКТАБЛАРИГА «ЗАМОНАВИЙ МАКТАБ» МАҚОМИНИ БЕРИШ БЎЙИЧА ТАҚДИРЛАШ МАРОСИМИ БЎЛИБ ЎТДИ

30 июль 2021 йил
image

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 26 ноябрдаги «Замонавий мактаб»ларни ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида» ПҚ-4537-сонли қарори ижросини таъминлаш мақсадида, Ofsted ва Жаҳон банки экспертларини жалб қилган ҳолда, Таълим сифатини назорат қилиш давлат инспекцияси билан ҳамкорликда «Замонавий мактаб»ларга қўйилган талаблар, баҳолаш тартиби ҳамда баҳолаш методикаси ишлаб чиқилди ва тасдиқланди.

4o9a0807.jpg

«Замонавий мактаб»ларни баҳолаш 11 та йўналиш, 38 та мезон ва 150та кўрсаткичлар қуйидаги 4 та асосий соҳа бўйича амалга оширилган:

- таълим ва тарбия жараёни (умумий баллнинг 30 фоизи);

- умумтаълим муассасасини бошқариш (умумий баллнинг 20 фоизи);

- малакали мутахассислар билан таъминланганлиги (умумий баллнинг 20 фоизи);

- моддий-техник базаси ва инфраструктураси (умумий баллнинг 30 фоизи);

Тажриба-синов тариқасида 42 та (ҳар бир ҳудуддан 3 тадан) мактаб «Замонавий мактаб»ларга қўйиладиган талаблар асосида баҳоланди.

Натижада ушбу 42 та мактабдан 8 та (19%) мактаб «Замонавий мактаб» мақомига эга бўлди, 34 таси (81%) эса «Замонавий мактаб» мезонларига тўлиқ жавоб бермагани аниқланди.

4o9a1069.jpg

«Замонавий мактаб» мақомига эришган мактаблар ва уларнинг натижалари қуйидагича:

- 1 та мактаб – «2-даражали «Замонавий мактаб» мақоми;

- 7 та мактаб – «3-даражали «Замонавий мактаб» мақоми.

Баҳолаш натижасида ҳар бир мактабга 38 та мезон бўйича кўрсаткичларни яхшилаш бўйича тавсиялар берилади ва «Замонавий мактаб» даражасига олиб чиқиш бўйича манзилли чора-тадбирлар белгиланади.

4o9a1148.jpg

Йил якунига қадар республика бўйлаб 750 та умумтаълим мактаблари «Замонавий мактаб»лар мезонлари асосида баҳоланиши режалаштирилган.

info@uzedu.uz
@uzedu
/uzedu.uz
@uzedu
/uzedu