«ХАЛҚЛАР ДЎСТЛИГИ КУНИ»ДА ЎЗБЕКИСТОН, РОССИЯ, ТОЖИКИСТОН ВА ҚИРҒИЗИСТОН ТАЪЛИМ ВАЗИРЛАРИНИНГ БИРИНЧИ УЧРАШУВИ БЎЛИБ ЎТДИ

30 июль 2021 йил
image

30 июль – “Халқаро дўстлик куни”да Россия федерацияси Маориф вазири ташаббуси билан Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазири Шерзод Шерматов, Россия Федерацияси Маориф вазири Сергей Кравцов, Тожикистон Республикаси Таълим ва  фан вазири Муҳаммадюсуф Имомзода, Қирғизистон Республикаси Таълим ва фан вазири Болотбек Купешев иштирокида тўрт томонлама онлайн учрашув бўлиб ўтди.

Халқ таълими вазири Шерзод Шерматовнинг Жиззах вилоятига ташрифи чоғида бўлиб ўтган учрашувда таълим соҳасида икки томонлама ва кўп томонлама ҳамкорлик масалалари муҳокама қилинди. Юқорида қайд этилган мамлакатлар билан ҳамкорликни йўлга қўйиш муҳимлиги ва ўзаро ҳамкорликни мустаҳкамлаш ва ривожлантиришдан манфаатдор экани таъкидланди.

image2021-07-3015-44-29.png

Томонлар фикр алмашиш ва масалаларни муҳокама қилиш орқали мамлакатлар ўртасида маданий алмашинувнинг аҳамияти, таълим сифатини ошириш бўйича тажриба алмашиш, таълим сифатини баҳолаш тизими, мактаб ўқувчиларининг таълим сифатини баҳолаш бўйича халқаро дастурларда иштирок этиш (PISA, PIRLS), болалар билан тарбиявий ишларда ўқитувчиларнинг роли ҳақида сўз юритдилар.

Шу билан бир қаторда, таълим вазирлари мактабларда хавфсиз рақамли таълим муҳитини яратишда ҳамкорликни ўрнатишнинг муҳимлигини таъкидладилар.

photo2021-07-3019-57-17.jpg

Учрашув «халқаро дўстлик куни»да ўтказилганини ҳисобга олиб, тўрт мамлакатнинг ўқувчи ва ўқитувчиларини яқинлаштиришга қаратилган қўшма танлов ўтказиш таклиф этилди.

Учрашув якунида томонлар тўрт томонлама форматдаги учрашувларни мунтазам равишда ўтказишга, шунингдек, Тожикистон, Ўзбекистон ва Россия Федерацияси таълим вазирларининг Қирғизистонда навбатдан ташқари учрашувларини ўтказишга келишиб олдилар.

info@uzedu.uz
@uzedu
/uzedu.uz
@uzedu
/uzedu