1-СИНФГА ОНЛАЙН ҚАБУЛ ҚИЛИШ ЖАРАЁНИ 31 ИЮЛЬ КУНИ ЯКУНЛАНАДИ

28 июль 2021 йил
image

Ҳурматли ота-оналар!

Фарзандингизни микроҳудуд бўйича 1-синфга онлайн қабул қилиш жараёни 31 июль куни якунланишини маълум қиламиз.

Маълумот учун: Шу кунга қадар my.maktab.uz платформаси орқали жами 66 319 нафар ўқувчи рўйхатдан ўтказилган бўлиб, шундан 52 594 нафарининг аризалари модератор текширувидан ўтказилган ва микроҳудуддаги мактабларга юборилган.

ДИҚҚАТ:

✅ Ўз микроҳудудига бириктирилган мактаб ҳамда таълим тили давлат тили (ўзбек тили)ни танлаган ота-оналар мактабга боришлари талаб этилмайди (уларнинг фарзандлари тўғридан-тўғри 1-синфга тизим орқали қабул қилинадилар).

✅ 1 августдан кейин ота-оналар томонидан микроҳудуддан ташқари танланган иккинчи ва учинчи мактабларга мавжуд бўш ўринлар асосида ариза қабул қилинган тақдирда, микроҳудуд бўйича мактабга топширилган аризаларни қайтариб олиш имкони берилади.

Эслатма: онлайн қабул ўтказилаётган ҳудудларда анъанавий шаклда ёки бошқа турдаги қабул жараёнлари амалга оширилмайди, шунинг учун БАРЧА ота-оналар 31 июль кунига қадар фарзандларини тизим орқали рўйхатдан ўтказишлари ва ариза юборишлари сўралади.

1-синфга онлайн ариза топширишда қийинчиликларга дуч келаётган бўлсангиз, мактаб маъмуриятига ёки @mymaktab_uz телеграм канали орқали ҳамда ☎️ 71 203 07 04 рақами орқали мурожаатлар марказига қўнқироқ қилишингиз мумкин.

info@uzedu.uz
@uzedu
/uzedu.uz
@uzedu
/uzedu