Энг нуфузли олимпиадалар сирасига кирувчи 62-Халқаро Математика олимпиадаси (IМО) натижалари эълон қилинди.
Якуний натижаларга кўра,
Диёрбек Толипов — Бухоро вилояти 5-ИДУМ ўқувчиси кумуш медаль;
Олимжон Олимов — Бухоро вилояти Халқаро математика мактаби ўқувчиси бронза медални қўлга киритди.
Шунингдек Бухоро вилояти Халқаро математика мактаби ўқувчиси Дониёр Исмоилов имтиёзли дипломни қўлга киритди.
Бу йилги олимпиада 14-24 июль кунлари Россия Федерацияси томонидан ташкиллаштирилди. Унда дунёнинг 110 давлатидан 623 нафар ўқувчилар иштирок этди.
Халқ таълими вазирлиги мазкур ғалаба билан ўқувчиларни, уларга тарбия ва билим берган ўқитувчиларини ҳамда ота-оналарини муборакбод этади!
Эслатиб ўтамиз, шу кунларда ўзбекистонлик ўқувчилар нуфузли олимпиадалар сирасига кирувчи Халқаро биология, физика ҳамда кимё олимпиадаларида ҳам юртимиз шарафини ҳимоя қилмоқда.