2021 йилнинг 15 июль куни Халқ таълими вазири Шерзод Шерматов ЮНEСКО Бош директорининг ўринбосари Стефания Жаннини билан учрашди.
Тошкентда ўтаётган “Марказий ва Жанубий Осиё: минтақавий боғлиқлик. Таҳдидлар ва имкониятлар” мавзусидаги олий даражали халқаро конференция доирасида меҳмонлар Ўзбекистон таълим соҳасида амалга оширилаётган ислоҳотлар ва ривожланиш истиқболлари билан таништирилди.
Жумладан Ўзбекистонда таълимга оид лойиҳаларни амалга оширишда, маданият, фан ва технологияларни такомиллаштиришда ЮНЕСКОнинг роли алоҳида қайд этилди.
Вазир ҳамкорликнинг мумкин бўлган янги йўналишлари, биргаликда амалга ошириладиган баъзи лойиҳаларни ишлаб чиқиш ва мослаштириш тўғрисида маълумот берди.
Учрашув натижасида ҳар икки томон ҳам муносабатларни ривожлантириш ва янги қўшма лойиҳаларни бошлаш масалаларини кўриб чиқишга қизиқиш билдирдилар.