Халқ таълими вазири Шерзод Шерматов бугун Олмалиқ шаҳрида ўтказилган "Маданий алмашинув ва чет тилларини ўрганиш" биринчи Тошкент вилояти форумида иштирок этди.
Форум давлатимиз раҳбарининг мамлакатимизда чет тилларини ўқитишнинг янги тизимини яратиш борасидаги муҳим ташаббуси доирасида ташкил этилган бўлиб, чет тилларини ўқитиш усулларини муҳокама қилиш, соҳада халқаро ташкилотлар, таълим муассасалари ва вилоят ҳокимлиги ўртасидаги ҳамкорлик ўрнатиш мақсадида ўтказилди.
Халқ таълим вазири Форум иштирокчиларига бугун мактабларда чет тилларини ривожлантириш бўйича амалга оширилаётган ва режалаштирилаётган ишлар, чет тиллари ўқитувчиларнинг салоҳиятини ошириш бўйича жорий этилаётган янгиликлар тўғрисида маълумот берди.
Тадбир натижасида ҳокимлик ҳамда бир қатор хорижий ва маҳаллий тил ўргатиш ташкилотлари билан ҳамкорлик меморандумлари имзоланди.