Халқ таълими вазирлиги мактаб ўқув жараёнида юритиладиган ҳужжатлар сонини камайтирмоқда.
Халқ таълими вазирининг 2021 йил 1 июлдаги буйруғи билан шу кунга қадар мактабларда юритиб келинган 10 дан ортиқ ўқув-педагогик ҳужжатлар сони 2 бараварга қисқартирилди ва қолганларининг аксарияти электрон шаклда юритилиши белгиланди.
Эндиликда соҳа ходимлари асосий эътибор ва вақтларини «қоғозбозлик» ёки ҳисоботга эмас таълим сифатини оширишга қаратади.
Эслатиб ўтамиз, сўнгги 3 йилда вазирлик тизимида:
- Ўқитувчиларнинг ҳужжатлари 7 тадан 1 тага,
- Синф раҳбарлариники 10 тадан 2 тага,
- Психологларники 27 тадан 8 тага,
- Маънавий-маърифий ишлар бўйича директор ўринбосарлариники 19 тадан 4 тага қисқартирилган эди.
Навбат ўқув жараёнларига оид ҳужжатларни қисқаришга етди.
❌ Мазкур буйруқ билан шу вақтга қадар мактаб ҳужжатларини юритиш бўйича йўриқнома (5.12.2001 й. 178-сон буйруғи) бекор қилиниб, янги таҳрирдаги йўриқнома тасдиқланди.
Рўйхатдан бошқа ҳужжатларни талаб қилиш ҳолатларига йўл қўйилса, вазирликнинг ишонч телефонига (71) 202-09-09 хабар бериш сўралади.