ХАЛҚ ТАЪЛИМИ ТИЗИМИДА АВГУСТ КЕНГАШЛАРИНИ ЎТКАЗИШ ШАКЛИ ЎЗГАРДИ

5 июль 2021 йил
image

Энди, ҳар ўқув йили олдидан ўтказиладиган 4 босқичли август кенгаши 2 босқичда ўтказилади. Бу бўйича Халқ таълими вазирининг 2021 йил 1 июлдаги 204-сонли буйруғи қабул қилинди.

Унга кўра:

1-босқич: Республика ўқув семинари – онлайн шаклда.

2-босқич: Умумий ўрта таълим муассасаларида педагогика кенгаши шаклида.

Август кенгаши муддати:

1-босқич: 2021 йил 17-18 август кунлари.

2-босқич: 2021 йил 23-28 август кунлари.

Илк босқичда республика ўқув семинари “Онлайн мактаб” рукнидаги телевизион дарслар эфирга берилаётган телеканалда (телеканал: “National Geographis”) видеодарс шаклида намойиш этилади.

Шунингдек, республика ўқув семинари видеодарслари вазирлик, Республика таълим марказининг сайтларига жойлаштирилади.

Энди мактабдаги фан ўқитувчилари исталган вақтда ушбу сайтлар орқали август кенгашига бағишланган видеодарслар ва тақдимотлар билан танишиш имконига эга бўлади.

info@uzedu.uz
@uzedu
/uzedu.uz
@uzedu
/uzedu