«Эл-юрт умиди» жамғармаси Васийлик кенгашининг қарорига мувофиқ стипендия танловида қатнашган Халқ таълими вазирлиги тасарруфидаги умумтаълим мактабларининг 8 нафар ўқувчиси Жамғарма стипендиати деб эътироф этилди.
«Эл-юрт умиди» жамғармаси стипендиясини қўлга киритган ёшлар Жамғармага Низомда келтирилган барча ҳужжатларни 2021 йил 10 июлга қадар топширишларини ва хорижга ўқишга кетиш билан боғлиқ барча жараёнларни расмийлаштиришларини тавсия қиламиз.
Умиджон Абдуллажонов (Наманган вилояти)— The University of Arizona (АҚШ)
Шукурилло Акрамов (Андижон вилояти) — The University of Arizona (АҚШ)
Акмалжон Махмудов (Қашқадарё вилояти) — The University of Arizona (АҚШ)
Фарангис Буранова (Тошкент шаҳар) — University of South Florida (АҚШ)
Усмонов Сарварбек (Наманган вилояти) — The University of Arizona (АҚШ)
Акбарали Содиқов (Бухоро вилояти) — The University of Arizona (АҚШ)
Шерали Озодов (Хоразм вилояти) — The University of Arizona (АҚШ)
Дилрабо Кодирова (Тошкент шаҳар) — University of Delaware (АҚШ)
Стипендиатларнинг ўқиши билан боғлиқ барча харажатлар, хорижий давлатда яшаш, турар жой, халқаро ва ички транспорт, суғурта, виза ва адабиётлар харид қилиш билан боғлиқ барча ҳаражатлари «Эл-юрт умиди» жамғармаси томонидан молиялаштирилади.
Халқ таълими вазирлиги ва жамғарма номидан барча стипендиатларни ушбу танловда кўрсатган билим ва иқтидорингиз натижаси сифатида сизга кўрсатилган юксак ишонч ва эътироф билан чин қалбдан табриклаймиз.