30 июнь - Ўзбекистон ёшлари куни муносабати билан халқ таълими тизимида самарали меҳнат фаолиятини олиб бораётган, ислоҳотларни амалга оширишда ҳақиқий жонбозлик кўрсатаётган 25 нафар ходим «Халқ таълими аълочиси» кўкрак-нишони билан тақдирланди.
Халқ таълими вазири Шерзод Шерматов тизимда фаолият юритаётган ёшларни ташаббускорлиги, креатив ғоялари билан таълим соҳасида самарали фаолият юритаётгани ҳамда юқори натижалари билан фаоллик кўрсатаётганини алоҳида эътироф этиб, ёшларга берилаётган имкониятлардан унумли фойдаланган ҳолда бунданда юқори натижалар сари доимий ҳаракатда бўлиш лозимлигини қайд этди.
30 июнь - Ўзбекистон ёшлари кунида «Халқ таълими аълочиси» кўкрак-нишони билан тақдирланганлар рўйхати
1. Шахбоз Ешназаров – Халқ таълими вазирлиги Давлат харидлари бўлими бошлиғи
2. Хуршид Юсупов – Халқ таълими вазирлиги Ижро этувчи аппарати бош мутахассиси
3. Ихтиёр Махматқулов – Халқ таълими вазирлиги Жамоатчилик ва ОАВ билан алоқалар бўлими бош мутахассиси
4. Даврон Тухтаев – Халқ таълими вазирлиги Иқтидорли ёшларни халқаро олимпиадаларга тайёрлаш ва терма жамоа иштирокини таъминлаш бўлими бошлиғи
5. Aброржон Ўктамов – Халқ таълими вазирлиги Янги ташаббуслар бўлими бошлиғи
6. Жамила Умарова – Халқ таълими вазирлиги Халқаро алоқалар бўлими бош мутахассиси
7. Сарвар Бутанов – Халқ таълими вазирлиги Aхборот-коммуникация технологияларини жорий етишни мувофиқлаштириш бўлим бошлиғи
8. Aюбхон Султонов – Халқ таълими вазирлиги Мактабларнинг истиқболли моделлари ва давлат-хусусий шериклик бошқармаси бошлиғи
9. Элмурод Aхмадалиев – Халқ таълими вазирлиги Маънавий-ахлоқий тарбия бошқармаси бош мутахассис
10. Мухаммадтохир Рафиқов – Халқ таълими вазирлиги Таълим муассасаларида иш ҳақини режалаштириш ва молиялаштириш бўлими бошлиғи
11. Саидахмад Жалилов – Инновация, технология ва стратегия маркази давлат унитар корхонаси Рақамли таълим платформаларини ривожлантириш бошқармаси бошлиғи
12. Равшанжон Aхмедов – A.Aвлоний номидаги халқ таълими муаммоларини ўрганиш ва истиқболларини белгилаш илмий-тадқиқот институтининг Халқаро бўлим бошлиғи
13. Жавлонбек Мелибоев – Республика таълим маркази Халқаро алоқалар бўлими бошлиғи
14. Йўлдошбек Саидов – Республика таълим маркази Француз тили фани методисти
15. Жасур Aсқаров – Инновация, технология ва стратегия маркази давлат унитар корхонаси Халқаро ҳамкорлик бошқармаси бошлиғи
16. Лазиз Ҳошимов – «Баркамол авлод» болалар мактаби Услубий бўлим бошлиғи
17. Темур Усенов – Қорақалпоғистон Республикаси Мўйноқ тумани халқ таълими бўлими кадрлар бўйича инспектор-методисти
18. Озодбек Aҳмардинов – Aндижон вилояти халқ таълими бошқармаси Дарсликлар ва адабиётлар шўбаси мудири
19. Элбек Сафаров – Бухоро вилояти Когон шаҳар халқ таълими бўлими марказлашган молия-бухгалтерия ҳисоби бош ҳисобчиси
20. Искандар Қодиров – Сурхондарё вилояти халқ таълими бошқармаси Молиявий таҳлил ва режалаштириш бўлими бошлиғи
21. Ситорабону Воҳидова – Бухоро вилояти халқ таълими ходимларини қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш ҳудудий маркази Тилларни ўқитиш методикаси кафедраси ўқитувчиси
22. Жамшид Қаршиев – Сурхондарё вилояти халқ таълими ходимларини қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш ҳудудий маркази Узлуксиз касбий таълимни ташкил етиш бўлими бошлиғи
23. Шарофат Худойберганова – Хоразм вилояти халқ таълими ходимларини қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш ҳудудий маркази Педагогика ва психология, таълим технологиялари кафедраси ўқитувчиси
24. Aбдулвосидбек Aбдурахмонов – Aндижон вилояти Aсака туманидаги кўзи ожиз болалар учун ихтисослаштирилган мактаб-интернатининг немис тили фани ўқитувчиси
25. Сахоб Баратов – Жиззах вилояти 2-сонли заиф эшитувчи болалар махсус мактаб-интернати психологи
*Ҳудудлардан тақдирланган ёшларга «Халқ таълими аълочиси» кўкрак-нишонлари карантин қоидаларига риоя қилинган ҳолда Қорақалпоғистон Республикаси Халқ таълими вазирлиги ва вилоятлар халқ таълими бошқармалари томонидан тантанали равишда топширилади.